close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Машҳур қиличбоз мусулмон болалар учун китоб ёзди

АҚШда машҳур  қиличбоз-мусулмон, Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари қатнашчиси, бундай мусобақаларда ҳижоб билан иштирок этган биринчи америкалик спортчи муслималар ҳаёти ҳақида болалар учун китоб ёзди. Ибтихадж Мухаммад малакавий босқичлардан ўтиб, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳолда 2016 йил тарихга кирган.

Бироқ бу йўл осон бўлмаган, деб ёзади Ибтихадж «Мағрур» деб номланган ёдномаларида. Спортчининг сўзларига қараганда, у бир неча бор ирқчилик ва ксенофобияга дуч келган.
Болалар учун ёзилган «The Proudest Blue» китобида Мухаммад икки опа-сингил ва уларнинг эътиқоди (ишончи???вера) ҳақида ҳикоя қилади. Катта қиз Асия мактабга борадиган биринчи кун ёзги осмон каби кўм-кўк ранг ҳижоб кийишга қарор қилади, деб ёзади Bustle.
Опа-сингил мактабга келгач, уларни ксенофобия реакциясига эга бўлган ўқувчи қарши олади. Бироқ Асия ва Фаиза шунчалик дўст ва аҳил эдики, уларга бу бадхоҳ асло қўрқинчли эмасди.
Китоб сотувга 22 октябрда чиқади ва ҳозирда уни буюртма қилиш имкони мавжуд.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase