Муҳаммад Салоҳ ўзи туғилиб-ўсган қишлоқни озиқ-овқат ва ниқоблар билан таъминлади
Дунёдаги энг машҳур мусулмон футболчилардан бири COVID-19 пандемиясига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди. Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги Басьюн шаҳри яқинида жойлашган жонажон Нагриг қишлоғи кўчалари ва жамоат жойларини дезинфекция қилдирди, бундан ташқари, маҳаллий аҳолини тиббий ниқоблар билан таъминлади.
Барса устидан ғолиб бўлмоқчи бўлган Муҳаммад Салоҳ дунёнинг 100 та энг нуфузли шахслари қаторига киритилди
Американинг Time журнали Англиянинг «Ливерпул» клуби ва Миср терма жамоаси учун тўп сурадиган мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳни дунёнинг энг нуфузли шахслари юзталигига киритди. Маълум қилинишича, рўйхат нашр муҳаррирларининг, шунингдек, ўтган йиллар бу рўйхатдан ўрин олган шахсларнинг фикри асосида тузилган.
Муҳаммад Салоҳ шармандали видеоролик орқали ҳақоратланди
Британия полицияси Twitter ижтимойи тармоғида «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳга қарата ирқчилик ва исламофобия руҳдаги ҳақоратлар ўринг олган видеоролик пайдо бўлганлиги билан боғлиқ тергов ишлари олиб бормоқда. Англиянинг «Вэст Хэм» футбол клуби, ўз навбатида, душанба куни Лондон стадионида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ўйин вақтида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ирқчилик муносабати намоён бўлганлиги борасида ички текширув ўтказмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.
Салоҳ Ливерпулни исроиллик футболчини харид қилиш бобида огоҳлантирди
"Ливерпуль" клуби ва футбол бўйича Миср терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Солиҳ агар «қизиллар» трансфер бозорида "Ред Булл Зальцбург" ва Исроил терма жамоасининг 26-яшар юлдузи Моанес Даббурни харид қилишга қарор қиладиган бўлса, инглиз клубини тарк этишга тайёр. Бу ҳақида i24News телеканали манбаси хабар беради.