“Рекламадан тушган даромад Ғазога юборилади”
Оқ уй Илон Маскни антисемитизмда айблаши ортидан АҚШлик компаниялар Twitterга реклама беришни тўхтатишди. Илон Маск эса бу бойкотларнинг унга ҳечам қизиғи йўқлигини таъкидлаб, Twitterнинг рекламадан тушган даромадларини Ғазодаги “Қизил ярим ой” ва “Қизил хоч” ташкилотларига юборилишини билдирди.
Илон Маск Украинага 100 миллион доллар берди
Мен Украинага 100 миллион доллар хайрия қилдим, деб ёзди Маск Twitter’да.
Роскомнадзор Facebook ва Twitter Россияда блокировка қилингани ҳақида хабар берди
Киришни чеклашнинг сабаби "Россия оммавий ахборот воситаларининг камситилиши". Регуляторнинг сўзларига кўра, 26 та бундай ҳолат 2020 йил октябр ойидан бери қайд этилган, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ Звезда телеканали, РИА Novosti, Sputnik, Russia Today, "лента.ру" ва «газета.ру» аккаунтларига киришни чекламоқда.
Twitter шайх Абдулазиз Торифий аккаунти бутунлай ўчириб ташлади
Twitter Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қамоққа олинган уламо Абдулазиз Торифийнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини бутунлай ёпди.
Twitter Хитой ташвиқоти билан шуғулланган минглаб аккаунтларни ўчириб ташлади
3500 га яқин аккаунтларнинг аксари Хитой Коммунистик партиясининг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан босимига оид нарративни кучайтириш билан шуғулланувчи тармоқнинг бир қисми бўлган.
Facebook ва Twitter АҚШдаги норозилик намойишларига хорижий аралашувни топмади
Facebook и Twitter Қўшма Штатлардаги норозилик намойишларига чет элликлар аралашувини топа олмади, деб айтди ушбу онлайн платформалар вакиллари разведка бўйича вакиллар палатаси қўмитасида бўлиб ўтган ишни кўриб чиқишда. Аввалроқ АҚШ бош прокурори Уильям Барр АҚШдаги норозилик намойишларига "хорижий аралашув" ҳақида баёнот бериб, маълум бир давлатни айбламаганди.
Трампнинг сафдоши Илхон Умарни «давлатга хиёнат учун» осишни таклиф қилди
Twitter ижтимоий тармоғи конгресс аъзоси Илхон Умарнинг ўрнини эгаллаш умидида ҳижобли депутатни ҳақоратлаган сиёсатчи аёлни блокировка қилиб қўйди. Республикачилар партияси аъзоси бўлган сиёсатчи Даниэль Стелла, Дональд Трампнинг жанговар тарафдори, ижтимоий тармоқларда Илхон Умарни жисмоний йўқ қилиш мавзусида бир нечта пост қолдирган, хабар қилади IslamNews сайти Huffington Post га ҳавола қилган ҳолда.
Муҳаммад Салоҳ шармандали видеоролик орқали ҳақоратланди
Британия полицияси Twitter ижтимойи тармоғида «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳга қарата ирқчилик ва исламофобия руҳдаги ҳақоратлар ўринг олган видеоролик пайдо бўлганлиги билан боғлиқ тергов ишлари олиб бормоқда. Англиянинг «Вэст Хэм» футбол клуби, ўз навбатида, душанба куни Лондон стадионида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ўйин вақтида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ирқчилик муносабати намоён бўлганлиги борасида ички текширув ўтказмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.
Facebook ва Twitter «Эрон манфаатларини илгари сурган» аккаунтларни ўчириб ташлади
Facebook ва Twitter компаниялари ўз ижтимоий тармоқларидан Эрон ҳукумати манфаатларини илгари суриш бўйича яширин кампания олиб борган аккаунтларни ўчириб ташлади. Facebook киберхавфсизлик масалалари бўйича раҳбари Натаниэл Глейчернинг хабар беришича, умумий ҳисобда бир қатор мамлакатларда Эрон манфаатларини илгари суриш учун ташкил қилинган 780 дан ортиқ аккаунт, саҳифа гуруҳ блок қилинди.