Channel 2 каналидан Дэйв Хаддлстон Чаттахучи дарёси бўйлаб Chattahoochee Riverkeeper экология гуруҳида ишлайдиган Джейсон Улсет билан кетишаётганди. Улар Фултон ва Кобб округлари чегарасидан узоқ бўлмаган Interstate 20 кўпригига яқинлашганда ўлик эчкини кўриб қолдилар. Ундан кейин яна ва яна.
«Охирги пайтда бу ҳолат тез-тез учрамоқда. Хусусан, биз бу ерга жума куни келдик ва дарёда оқиб кетаётган камида 30 та эчки ўлигини кўрдик», деб ҳикоя қилди телеканалга берган интервьюда Улсет.
Гувоҳлардан бири ҳатто телефонига I-20 кўпригидан ҳайвонлар жасадларини дарёга ташлаш воқеасини тасвирга олган видеони ҳам ёзиб олган. Видеода эчки сувга урилганда чайқалиш аниқ кўрсатилган.
«Аслида, уларда бу иш оқим сифатида ташкил қилинган. Одамлар буни кам кўрадилар, лекин мунтазам равишда эшитадилар – яъни ҳайвонлар мурдаси кўприкдан дарёга ташланганда. Одатда бу ишни ярим тунда қилишади, лекин ҳозир ҳайвонларнинг ўликлари кўпайиб кетганига қараганда, улар кундузи ҳам ыилаётганга ўхшайди», – дейди Улсет.
Умуман олганда, жуда ғалати нарса ва кўп саволлар жавобсиз қолиб кетяпти.
Ҳатто сеҳр-жодуни ўрганишдан узоқ бўлган одамлар, эчкиларнинг ҳар хил маросимлар ва сеҳр-жоду учун қурбонлик ҳайвонлари сифатида тез-тез фойдаланилишини яхши билишади. Шунинг учун эчкиларни ўлдиришнинг сабаби ҳеч қандай савол туғдирмайди ва жамоатчилик бошқа саволга кўпроқ қизиқади – бу ишни ким ва нима учун қиляпти?
Агар бу маҳаллий жинкашлардан бири бўлганида, у қаердадир овлоқ бир жойда, яхшиси Мексикада яшаб, бир ҳафтада битта эчки сўйиб, унинг гўшти ва терисини қандайдир фойдали тарзда ишлатган бўларди. Лекин, бу ерда бир хусусий амалиётчи сеҳргар йўқ. Маросим жуда мураккаб, кенг кўламли бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир неча ўнлаб ҳайвонларни ўлдиришни талаб қилади. Тағин бу ишларнинг ҳаммаси Атланта каби катта шаҳарда, кетма-кет бир неча йил давомида содир бўляпти.
Бу ҳолатлар Атлантада бир неча ўнлаб эчкиларни осонгина ўлдирадиган, жасадларни дарёга ташлайдиган жуда бой ва жуда нуфузли амакилар ва холаларнинг махфий жамияти мавжудлигини кўрсатади. Бундай ҳолда, бу одамлар фақат эчкиларни қурбон қилиш билан чекланиб қолмасликлари ҳам мумкин.
Вуду билимдонлари қаторидан бўлган Америка фитна назариётчиларини довдиратиб қўйган яна бир ғалати нарса – эчкининг боши одамни зомбига айлантириш маросимларида асосий аҳамиятга эга. Энг ажабланарлиси, кимдир таниқли «The Walking Dead» телесериали бошланадиган шаҳар - Атлантада оммавий равишда зомбакларни ишлаб чиқарадиган кўринади. Шунинг учун уларнинг чиқиб келиши ўша ердан бошланадиган кўринади, шунинг учун воқеалар ривожини кузатиб борамиз…
Атлантадаги қора жоду: одамлар дарёда ўнлаб калласи олинган эчкиларни топишди
Channel 2 Action News телеканали Чаттахучи дарёсида оқиб юрган ўнлаб калласи олинган эчкиларнинг янги топилмаси билан боғлиқ ғалати воқеани текширишда давом этмоқда. Сўнгги бир неча йил давомида, шундай ғалати тарзда ўлдирилган ҳайвонлар умумий сони юздан ошиб кетди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди