PTI ахборот агентлиги Уттар-Прадеш соғлиқни сақлаш органларига таяниб, душанба куни хабар қилганидек, бу ўлганларнинг тахминий сони, холос. Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси хусусий шифохоналарда иситмадан вафот этганлар ва тиббий ёрдам сўрамасдан уйда вафот этганларни ҳисобга олмайди.
Уттар-Прадеш ғарбий туманлари вирусли иситманинг ўчоғига айланди. Шифокорлар Агра, Матҳура ва Фирозобод туманларида қишлоқ жойларда энг кўп беморларни рўйхатга олди. Юқори намлик ва одатдагидан юқори ҳароратлар туфайли у ерда касалланганлар сони тез суръатлар билан ортиб бормоқда. Баъзи жойларда шифохоналарда касалхонага ётқизиш учун жойлар етарли эмас, шифокорлар вирусли иситма аломатлари бўлган беморларни қишлоқлардан шаҳарларга олиб бориб, коронавирус билан касалланганларни даволаш учун мўлжалланган клиникаларга жойлаштиришга мажбур.
Вирусли иситма пайдо бўлиши ва тарқалишининг асосий сабаблари сифатида ҳинд шифокорлари аҳоли томонидан санитария ва гигиена нормаларига риоя қилинмаслиги, шунингдек, ботқоқ сув ҳавзалари ва дарёларда учрайдиган касаллик ташувчи чивинларни кўрсатади.
Номаълум вирусли иситма Ҳиндистонда одамлар ўлимига сабабчи бўляпти
Ҳиндистоннинг Шимолий Уттар-Прадеш штатида номаълум вирусли иситмадан ўтган кун давомида камида 12 нафар бола ҳалок бўлди. Мазкур касаллик эпидемияси қурбонларининг умумий сони вилоятда 68 нафарга етган бўлиб, уларнинг 40 нафарини болалар ташкил этади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди