close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уйғониш даврининг натижалари

Зулматли асрлар давомида чуқур уйқуда ётган Европа турли омиллар, жумладан, Ислом тамаддуни таъсири туфайли уйғониб, кўзини очгач, аста ҳаракатлана бошлади.

Мазкур ҳаракатланиш давомида ҳавойи нафси ва шайтоннинг кўрсатмаси асосида иш кўра бошлади. Европа ўзи учун нимани фойдали деб билса, ўшани амалга оширишни фарз ва вожиб деб биладиган ҳолга тушди. Унинг айш-ишрати учун ўзидаги имкониятлар етишмай қолди. Бошқаларнинг табиий бойликлари ва имкониятларини тортиб олиб, ҳузур-ҳаловат қилиш пайига тушди. Бу ёвуз ниятга эришиш борасида қиладиган босқинчиликка тайёргарлик кўришни эса ўзига ниқоб қилиб олган мунофиқлик асосида «Буюк кашфиётлар ҳаракати» деб номлади.
Бу борадаги маълумотларни ушбу китобдаги одатимизга биноан европаликларнинг ўзидан, уларнинг сайтларидан биридан оламиз:

Уйғониш давридаги фалсафий ғоя тараққиётининг якунлари

Уйғониш даври фалсафасининг ривожланиши юзасидап хулоса чиқарар эканмиз, таъкидлаш лозимки, бу даврнинг фалсафаси ўз янгиликларини асосан антик даврга суяниб амалга оширган ва ўрта асрдан мерос қилиб олинган барча яхши нарсаларни ўз ичига олган бўлса-да, у фалсафа тараққиётининг янги босқичи бўлгани шубҳасиздир.
Уйғониш даври фалсафасининг асосий характерли жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

- гуманизм - инсонни улуғлаш;
- антропоцентризм - тадқиқот марказида Худо эмас, инсон туради;
- дунёвийлаштириш - черков таъсиридан халос бўлиш;
- пантеизм - тажрибавий фанларнинг барпо бўлиши ва теологиядан (илоҳиётдан) холи бўлган илмий-материалистик тушунчанинг шаклланиши;
- ижтимоий муаммоларга, жамият ва давлатга қизиқишнинг кучлилиги ва ижтимоий тенглик ғояларини илгари суриш.

Шундай қилиб, Уйғониш даври маданияти Янги давр фалсафий ютуқларининг жадал ривожланиши учун замин яратди. Энг муҳими - тафаккур йўналишининг схоластикадан воқелик томон бурилиши, фалсафий ғояларнинг инсон ва табиат томон юзланиши юз берди. Фалсафа ва илм-фанга амалий йўналиш берилди - шу пайтдан бошлаб фалсафа ва маданиятнинг асосий эътибори Худога эмас, инсонга қаратилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase