close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Салиб юришлар

Мусулмонлар Рим империясининг барча насроний муқаддас қадамжолар жойлашган шарқий қисмини фатҳ қилган пайтдан буён Европа Ислом умматига нисбатан кек сақлаб келади.

Мусулмонлар Рим империясининг барча насроний муқаддас қадамжолар жойлашган шарқий қисмини фатҳ қилган пайтдан буён Европа Ислом умматига нисбатан кек сақлаб келади. Лекин у пайтда мусулмонлар ҳар қандай ҳужумни даф қила оладиган даражада кучли эдилар, шунинг учун Европанинг насроний халқлари уларга қарши чиқишга журъат қила олмас эдилар. Бироқ XI асрнинг охирига келиб, вазият ўзгарди. Фаластин ва Шомдаги мусулмон мамлакатларига ҳужум қилиш учун бутун Европа қитьаси бўйлаб салибчиларнинг улкан армиялари ташкил қилинди. 1099 йилда (ҳижрий 492 йил) салибчилар Қуддуси шарифни босиб олишди ва Фаластиннинг катта қисмини қўлга киритишди.
Стенли Лен-Пуль (Stanley Lane-Poole; 1854— 1931)улар-нинг босқинчилик ҳаракатларини шундай тасвирлайди: «Салибчилар ёғоч орасига ёриб кирган понадек бостириб киришар, баъзан улар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) империясининг ўзагини парчалаб ташлайдигандек туюларди».(Стенли Лейн-Пуль. «Саладин», 25-бет.)
Қуддуси шарифни ишғол қилган насронийларнинг ҳимоясиз мусулмонларга нисбатан қилган ваҳшийликлари ҳақида ишончли насроний тарихчи шундай ёзади: «Айтишларича, хунрезлик шу қадар даҳшатли бўлган эканки, Умар масжиди томон кетаётган салибчиларнинг отлари тиззаларигача қон кечиб борган экан. Гўдакларни оёқларидан ушлаб, уйларнинг деворларига уриб ўлдиришар ёки шаҳар деворидан улоқтиришарди, яҳудийларнинг барчаси ўз синагогларида тириклай ёқиб юборилди».(Британия энциклопедияси, 9-нашр. T.VI, «Салиб юришлари» мақоласи.)   
Насронийларнинг Қуддуси шарифни эгаллаб олиши улкан аҳамиятга молик воқеа бўлди. У Ислом мамлакатларининг таназзулга юз тута бошлаганини намойиш этди. Бундан ташқари, ушбу воқеа Европанинг Рим таназзулидан кейин юз берган Урта аср ғафлатидан уйғонишига туртки бўлди. У бутун мусулмон дунёсига тахдид солди. Шундан кейин насронийларнинг кайфияти шу қадар кўтарилиб кетдики, Карак соҳиби Режинальд (Рено де Шатильон, Renaud de Chatillon, 1120 - 1187) муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларини босиб олишни орзу қила бошлади.
Салиб юришлари икки юз йил давом этди.

1095 - 1096 - йўқсиллар юриши ёки деҳқонлар юриши.
1096 - 1099 - биринчи салиб юриши.
1147 - 1149 - иккинчи салиб юриши.
1189 - 1192 - учинчи салиб юриши.
1202 - 1204 — тўртинчи салиб юриши.
1212 - болалар салиб юриши.
1217 - 1221 - бешинчи салиб юриши.
1228 - 1229 — олтинчи салиб юриши.
1248 - 1254 - еттинчи салиб юриши.
1271 - 1272 - сўнгги салиб юриши.

Бу даврда мусулмон олами мислсиз талафотлар кўрди. Инсоният тарихида бўлмаган хунрезликлар юз берди. Мусулмон оламидан бошқа олам бошига бунга ўхшаш мусибат тушса, йўқ бўлиб кетиши турган ган эди. Аммо Аллоҳ таолонинг дини - Ислом асосида мусулмонлар бу мусибатга дош бердилар.
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи шундай ёзади:
«Диннинг мусулмонларга танбеҳи ва чақириғи
Узоқ йиллар давомида Ислом дини ўзгартиришлар ва алмаштиришлардан ҳимояланган ҳолда мусулмонларни ўзининг йўлидан оғиб кетаётганларидан огоҳлантириб ва ўзига чорлаб, минори олий ҳамд ёруғи нурафшон ҳолда келгани хаёлдан асло кўтарилмаслиги лозим:
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўзининг розилигини истаганларни у билан салом йўлларига бошлар ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқарур. Ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилур» (16-оят).
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида марҳамат қилади:
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Улар орасида назрига вафо қилганлар ҳам бордир. Улардан мунтазир бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар» (23-оят).
Ана ўшалар «Умматимдан бир тоифа токи Аллоҳнинг амри келгунча ҳакда зоҳир бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. Уларга хилоф қилганлар ва уларни хорлаганлар зарар етказа олмаслар» деган ҳадиси шарифнинг тасдиғидирлар.
Бинобарин, Исломда жидду жахд ва янгиланиш тарихи хеч бир муддатда тўхтамади, ислоҳнинг машъалалари шамоллар ўчирмаган ҳолда олдинма-ксйин узилмасдан келди».
Исломнинг юқоридаги иқтибосда зикр қилинган хислатлари мусулмонларда айниқса уларнинг бошларига мусибат тушган пайтларда яна ҳам ёрқинроқ намоён бўлар эди. Жумладан, салиб юришлари давомида ҳам шундай бўлди. Мусулмонлар душман асоратида қолган бўлсалар ҳам, Қудуси шарифни ва бошқа ерларни қўлдан берган бўлсалар ҳам, руҳий-маънавий жиҳатдан мағлуб бўлмадилар. Уз динлари билан иззатли бўлиб турдилар. Хочга чўқинадиган, ахлоқи бузук душманларни одам ўрнида кўрмадилар. Душмандан енгилганларини ўзларидаги нуқсондан деб билдилар ва Ислом шариатига амал қилишни кучайтирсалар, ғалаба улар билан бирга бўлишига тўлиқ ишондилар ва шундай бўлди ҳам.
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи ёзадилар:
«Ҳижрий олтинчи асрда Аллоҳ таоло салжуқийлар давридан ва турли хил подшоҳлик ва амирликларга бўлиниб кетганидан сўнг кучсизлик ва кексайиш аломатлари кўриниб қолган Ислом оламига улуғ раҳбарларни инъом қилди. Улар туфайли Исломнинг шарафи ва азизлигини сақлаб қолди. Улар сабабли қулаб бораётган Ислом оламига ҳаётни қайтариб берди.
Салибчиларнинг асосий мақсади масиҳийлар учун муқаддас ҳисобланган маконларга эгалик қилиш, Исломни ва барча мусулмонларни йўқ қилиш бўлиб, улар араб жазирасига, Исломнинг бешигига ва Шомга яқин давлатларга таҳдид солган эди. Европалик салибчилар амалда Қуддусни, Шомнинг шаҳар ва қалъаларини эгаллаб бўлиб, Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадиналарига кўз олайтираётган эдилар. Улар Ислом ва мусулмонлар учун диндан қайтиш фитнасидан кейинги энг катта хатар эдилар.
Ана шу вақтда Аллоҳ Исломга Имодуддин Отабек Зангийни ато этди. У салибчиларга қарши қаттиқ курашди. Кўплаб урушларда уларни мағлуб этиб, Раҳо шаҳрини қўлга киритди. Отабек Зангийдан сўнг унинг ўрнига катта ўғли, одил шоҳ Нуриддин Маҳмуд Зангий ўтириб, салибчиларни Шомдан чиқариб юбориш ва Қуддусни қайтариб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилди. Аммо у киши мақсадига эришмай туриб вафот этди. Нуриддин Маҳмуд Зангий бошлаган бу ишини охирига етказиш унинг яқин кишиларидан бўлган Миср подшоси, султон Салоҳиддин Юсуф ибн Айюбга қолди. Аллоҳ таоло у кишини ана шу буюк мақсад учун тайёрлаган, унда тадбиркорлик, қатъийлик, ихлос, холислик, Исломнинг ғалабаси учун олий ҳимматлик, куфр ва зулм аҳлига қарши курашга ҳарислик, гўзал етакчилик қилиш, тартибнинг кучлилиги, салоҳият, диёнат, юксак футувват, инсоний олийжаноблик, макоримул ахлоқ каби дунёдаги камдан-кам кишиларгагина бериладиган хислатларни мужассам қилган эди. Ана шу хислатларга эга бўлган Салоҳиддин Исломнинг бир мўъжизаси эди. Исломнинг даври ҳали интиҳосига етмагани, ўзининг барҳаётлигини, самарадорлигини йўқотмаганининг далили эди у. Узоқ муддатдан буён илк бор лашкарлари суқилиб кирган, подшохдари ва улуғ йўлбошчилари Ислом оламига ҳужум қилиш учун ташланган Европага қарши жанг қилиш учун Фурот дарёсидан тортиб Нилга қадар сарҳадлардаги мусулмон олами бирлашди. Бу кураш учун Салоҳиддиннинг байроғи остида авваллари жам бўлмаган кўпмиллатли мусулмонлар бирлашдилар. Узоқ давом этган муддатдан сўнг кураш шуъласи аланга олди ва исломий ғайрат-шижоат уйғонди. Салоҳиддин бу кураш учун ўша пайтларда Ислом олами қўлга киритган илм, ихтиро ва ҳарбий саноатни, ўзига Аллоҳ таоло томонидан берилган заковат, сабр ва тафаккурни ишга солди. У ҳижрий 583 йили Ҳиггийнда салибчиларни қақшатқич мағлубиятга учратди. Уларнинг куч-қувватларини синдирди. Уша йилнинг ўзида Қуддусни қўлга киритиб, Фаластинни эгаллади. Фақат Сурнинг ичидагина салибчилар қолди. Европа бор бойликларини гўплаб, тиш-тирноғига қадар қуролланди ва Бош қўмондон инглиз қироли Ричард (Richard) бошчилигида улкан қўшин тўплади. Салибчилар билан мусулмонлар ўртасидаги гох, у томон, гоҳ бу томоннинг ғалабаси билан давом этиб турган бу уруш ҳижрий 588 йилда (милодий 1192 йил 2 сентябрь) сулҳ тузилгунига ва салибчиларнинг қўшинларидан кагга қисми Фаластиндан чиқиб, Ричард ўз мамлакатига қайтиб кетгунига кадар давом этди. Шундан сўнг бир йил ўтиб, Салоҳиддин вафот этди.
Ушбу ўринда инглиз тарихчиси Стенли Лен-Пулнинг Салоҳиддин ҳакида ёзган китобида ушбу сулҳ тўғрисида айтган сўзларини нақл қилсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди:
«Беш йил давом этган Муқаддас уруш ниҳоясига етди. Мусулмонлар милодий 1187 йилнинг июль ойида Ҳиттийн урушида ғалаба қозонишларидан олдин Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ердан бир қийротига ҳам эга эмас эдилар. Аммо милодий 1192 йилнинг сенгябрида Рамлада сулҳ тузилгач, улар Сурдан то ҳали ҳам масиҳийларнинг қўллари остида турган Ёфага қадар чўзилган бир оз ерларни ҳисобга олмаганда, бутун бир мамлакагни қўлга киригиб бўлган эдилар. Ушбу сулх, битими Салоҳиддин хижолаг гортиб, афсус қилмаса ҳам бўладиган ишларданди. Салибчилар эгаллаган ерларнинг капагина қисми свропаликларнинг тасарруфида эди. Иўқотилган моллар ва жонларга нисбатан олинганда натижа жуда ҳам арзимас эди. Шунинг учун папа салиб юришига тарғиб қилганида бутун европаликлар Муқаддас заминга караб ўрмаладилар. Император Фридрих, Англия, Франция ва Сицилия қироллари, австриялик герцог Леопольд, граф Флеминглар юзлаб зодагонлар ва машҳур кишиларни, масиҳий халқларнинг амирларини, масиҳий Қуддус ҳукуматининг шоҳини, Фаластиндаги насроний ҳукуматларининг қиролларини, тамплиерларнинг рицарларини, госпитальерлар табақаси ва уларнинг ботирларини ишга солди. Ана ўшаларнинг ҳаммаси Қуддусни эгаллаш, маркази Қуддус бўлган ва инқирозга юз тутган насроний ҳукуматини гуллатиб-яшнатиш учун ўз имкониятларидаги барча нарсани ишга солишди. Аммо мазкур уринишларнинг оқибати нима бўлди? Император Фридрих бу вақт ичида вафот этди. Инглиз ва фаранг қироллари ўз юртларига қайтиб кетишди. Уларнинг зодагонлар ва амирлардан иборат кўпгина маслакдошлари Илия ерларида дафн этилди. Қуддус эса олдингидек, Салоҳиддиннинг тасарруфида қолди. Насронийларнинг улуши фақат соҳил бўйидаги кичик Акка ҳокимлиги бўлиб колди, холос.
Насронийлар олами мусулмонларга қарши бир тану бир жон бўлиб қарши турган бўлсалар-да, Салоҳиддинни ўз ўрнидан қимирлата олмадилар. Салоҳиддиннинг қўшини узоқ вақт давом этган жангу жадал ва улкан машаққатлардан ҳориб бўлган эди. Узоқ йиллар жуда қудратли душманга қарши туриб, курашиб, ўзини ҳимоя қилиб келаётган эди. Бироқ ҳеч бир аскарнинг бирор марта шикоят қилгани ёки нолигани эшитилмади. Салоҳиддин ҳар сафар курашга чақирганида ва ҳар сафар жанг қилишга тарғиб этганида улар бирор кун кеч қолмадилар, молу жонларини қизғанмадилар. Дажланинг узоқ водийларидан бирида Салоҳиддинга тобе бўлган амирлардан бирортаси ушбу охири кўринмайдиган урушдан озгина шикоят қилган бўлиши эҳтимол. Лекин улар ҳам қачон талаб қилинса, султонга ёрдам бериш учун ўз қўшинларини юбориб туришди. Мусил қўшинлари охирги Арсуф жангида бутун шижоати ва жасорати билан уруш қилган эди. Миср, Ироқ, шунингдек, Шомнинг шимоли ва марказидаги қўшинларидан мадад етиб келишига султоннинг ишончи комил эди. Туркманлар, араблар ва мисрликлар султонга вафодор, хизмагкор мусулмонлар эдилар. Султон уларни қачон чақирса, содиқ қулларидек етиб келар эдилар. Султон Салоҳиддин ана шу турли миллатларни ажойиб тарзда омухта қилган, ораларидаги ички келишмовчиликлар ва қабилалараро рақобатларга қарамай, уларни бирлаштирган, натижада улар бир тану бир жонга айланган эдилар. Албатта, султон ушбу миллатларни бирлаштиришда бир оз қийинчиликларни бошидан кечирган эди. Айрим муносабатларда ихтилоф аломатлари намоён бўлиб қолган эди. Бир гал Ёфада қўшин итоатсизлик хам қилган эди. Бироқ буларнинг барчасига қарамасдан, ана шу турли миллатлардан ташкил топган уммат милодий 1192 йилнинг кузига қадар султоннинг итоатида бўлди. Салоҳиддин курашга чақирган милодий 1187 йилга қадар Аллоҳнинг йўлида жанг қилишда давом этди. Ана шу узоқ вақт мобайнида бирор-бир вилоятнинг исён кўтаргани, ё қўл остидаги бирор-бир давлат ёки бирор-бир бошлиқнинг ғалаён қилгани тарихда қайд этилмаган. Уларнинг қатъият ва самимиятларига таяниб қилинган катта умидлар ўта содиқ кимсалар ва мустаҳкам қалқонларга ҳам боғлиқ эди. Биз унинг Ирокдаги яқинларидан бири унга қарши қўзғолон қилгани, аммо султон Салоҳиддин уни афв этиб юборгани ва бу одамнинг тинчиб кетганини яқинда билдик, холос. Ана шулар орқали бизга султоннинг ўз давлати ва фуқаролари орасида ғаройиб нуфузга эга бўлгани маълум бўлади. Беш йил давом этган уруш ниҳоясига етди. Унинг барча машаққат ва изтироблари тугади. Султон эса Курдистон тоғларидан то Навба саҳроларига қадар ягона подшоҳ бўлиб қолаверди. Курдларнинг, арманларнинг подшоси, Қуния (Кўнё) султони ва Константинополь подшоси ана шу ҳудудлар ортида Салоҳиддинга яқин бўлишга, унга ёрдам беришга ҳаракат қилишар эди. Лекин миннатга қолишни истамаган Салоҳиддин аввалги жангларда ёрдамга келмаган, фақат қутлаш учунгина ташриф буюрган мазкур подшоҳлардан ҳеч бирининг таклифини қабул қилмади.
Салоҳиддин ушбу урушнинг қаҳрамонига айланган, унинг жангу жадал саҳнасида пайдо бўлган иккинчи шахс эди. Ҳеч қайси раҳбар ва ҳеч қайси бошлиқ уни қўлга олганини билмаймиз. Салоҳиддин ҳузурида ҳарбий мажлис ўтказар, уруш билан боғлиқ ишлар ҳақида у билан маслаҳатлашар эди. Мажлисда айтилган фикрлар жуда кам ҳолатларда султоннинг тўғри фикридан устун келиши кузатилар эди (худди Сур ва Акка олдида бўлгани каби). Салоҳиддин ана шу мажлис аъзоларининг барчасини тенг кўрган. Ака-укалар, ўғиллар, биродарларнинг ўғиллари, эски маслакдошлар, янги ҳокимлар. оқиллар, заковатли қозилар, вафодор ва ғайратли суянчиқлар, воизлар ва уламолар - барча-барчалари жиҳод масаласида у киши билан ҳамфикр эдилар. Улар Салоҳиддиннинг байроғи остида елкама-елка туриб жанг қилдилар. Узларидаги бор куч-қудрат, ихлос ва самимият билан унга хизмат қилдилар. Салоҳиддин барчанинг саййиди ва амири эканини ҳамма билар эди. Турли муносабатларда, қийин дақиқаларда ва қақшатқич урушлар вақтида ягона куч уларни бирлаштириб, бошқариб турарди. Бу куч Салоҳиддиннинг буюк қалби ва метин иродаси эди».

Салоҳиддиндан сўнг Ислом оламидаги бошқарувнинг қашшоқлашуви

Салоҳиддин ўз вазифасини юксак даражада адо этиб бўлгач, дунёдан кўз юмди. Ислом жамияти ва марказига тахдид солиб турган аниқ ва яқин хатар баргараф бўлди. Мусулмонлардан фойдали сабоқларни олган, қар икки гарафнинг ожиз ва кучли тарафларини ўрганган салибчилар милодий XIX асрда бўлиб ўтган янги салибчилар урушига ҳозирлик кўриш учун ортларига қайтиб кетишди. Мусулмонлар эса аввалги юриш-туришларига - тафриқага, ўзаро кураш, ўзаро жангу жадал ва ғафлатларига қайтдилар. Салоҳиддиндан кейин Ислом дунёсига Ислом учун мухлис, унинг манфаатини ўз ҳавои нафсидан устун қўядиган, бор кучи билан ҳаракат қиладиган, Салоҳиддин каби Аллохнинг куч-қуввати ила барча қалбларни ўз атрофида бирлаштирадиган, ўзидаги буюк маҳорат билан душманларни мағлуб этадиган, Исломнинг мулки ва шарафини ҳимоя қиладиган барчага суюкли етакчи насиб қилмади. Бутун Ислом дунёси таназзулга юз тутиб, вақт ўтиши билан бу таназзул чуқурлашиб борди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase