close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дин ҳақидаги тушунчанинг бузилиши

Юқоридаги сафсаталардан сўнг европаликларда «Илм-фан Худо йўқлигини исбот қилди, унда дин қаердан пайдо бўлган?», «Динга қандай муносабатда бўлиш керак?» каби саволлар пайдо бўлди. Шу ва шунга ўхшаш бошқа саволларга «Худо йўқ» деган тоифалар жавоб бера бошлашди.

Юқоридаги сафсаталардан сўнг европаликларда «Илм-фан Худо йўқлигини исбот қилди, унда дин қаердан пайдо бўлган?», «Динга қандай муносабатда бўлиш керак?» каби саволлар пайдо бўлди. Шу ва шунга ўхшаш бошқа саволларга «Худо йўқ» деган тоифалар жавоб бера бошлашди.
Улар аввало диннинг «пайдо бўлиши» ҳақидаги қуйидаги сафсатани сўқишди: «Аввалги одамлар илмсиз, жоҳил бўлган. Улар момақалдироқ, чақмоқ, довул каби табиатдаги ҳодисаларнинг асл моҳиятини англаб етишмаган. Бу нарсаларни қандайдир олий куч қилаётган бўлса керак, деган хаёлга боришган. Кейинроқ ўша олий кучга Худо деб аташган. Уни ҳаммадан кучли ва билағон деб ҳисоблашган. Кейин одамлар ичидан баъзи эпчил ва уддабуронлар чиқиб, «Худо менга хабар юборди» деб, бошқа одамларни алдаб, ўзини пайғамбар қилиб олган. Худонинг номидан гапириб, одамларни ўзига қарам қилган. Кишиларни эзувчи синфлар бундан унумли фойдаланган ва одамларни эксплуатация қилишда динни ўзларига қурол қилиб олишган. «Нима бўлса, Худодан» деб, одамларни сабрга чақираверишган».
Худосизларнинг энг катта доҳийларидан бири Карл Маркс: «Дин халқлар учун афюндир», деган эди.
Ўша пайтда дин ҳақида энг қўпол ва энг шармсиз гапларни айтганлар қаҳрамонга айланиши турган гап эди. Улар дин деганда ўзларини Европада асрлар оша жаҳолатда, қолоқликда, азоб-уқубатда, зулматда ушлаб келган черковни тушунишарди. Аммо ўзларининг бу гаплари кейинчалик барча динларга, жумладан, уларнинг уйғонишига ва озодликка чиқишига сабаб бўлган, Аллоҳ таолонинг ҳақиқий ва баркамол дини - Исломга ҳам тамға бўлиб қолишини хаёлларига ҳам келтиришмас эди.
Ўша пайтда ўз фикрини билдиришга имкони бор барча тоифалар - ёзувчилар, адиблар, муаллимлар, жамият шунослар, сиёсатчилар ва бошқалар бир овоздан динни қоралашар, моддапарастликни эса ҳаддан ташқари улуғлашар эди. Аммо улар ҳар қанча уринишмасин, оддий халқ ичида диндан бутунлай воз кечишга тайёр эмаслари кўплиги эътиборидан кейинроқ бир оз шаштларидан тушдилар. Макиавеллига ўхшаш баъзи сиёсатчилар ва уларнинг ҳам фикрлари: «Агар дин бўлиши керак бўлса, ҳар кимнинг шахсий иши бўлиши лозим», дейишди. Яна бирлари: «Мснимча, дин ундай бўлиши ксрак», деди. Учинчилари: «Менимча, дин бундай бўлиши керак», деди. Охир-оқибат кўплашиб, дин қандай бўлиши кераклигига келишиб олдилар.
Динни черков биноси ичига олиб кириб жойлаштирдилар. Унга ўша ердан ташқарига чиқмасликни яхшилаб уқтирди-лар. Диндорликни истаган киши якшанба куни черковга келиб, хохдаганича диндорлик қилиш ҳурриятига эга бўлди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Олам ва одам, дин ва илм" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase