close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
14.06.2020 06:11

Норвегия суди исломга қарши террорчини ўзининг ўгай синглисини ўлдиргани ва масжидда ўт очганлиги учун энг кам муддат 14 йил бўлгани ҳолда  21 йил қамоқ жазосига, озодликдан маҳрум қилди. 22 ёшли Филипп Маншаус ўтган йилнинг август ойида Ослодан ғарбдаги Баерум шаҳридаги Ал-Нур Исломий марказида отишма бошлади.

09.06.2020 22:31

ХХ асрда даҳрийликнинг барбдод бўлиши нафақат илм-фан соҳасида балки сиёсий ва ижтимоий ахлоқ соҳаларида ҳам яққол кўрина бошлади. Коммунизмнинг барбод бўлиб, шармандаси чиқиши бу гапларнинг энг ёрқин тасдиғидир. Чунки, ХIХ  асрда коммунизм даҳрийлик ва шунга яқин залолатларнинг энг мақталгани (апофеози) эди. Таълимот асосчилари Маркс, Энгельс, Ленин, Троцкий ёки Мао Цзэдунлар даҳрийликни коммунистик дунёқарашнинг энг муҳим асоси деб қарашар эди.

09.02.2020 01:18

Янги атеистлар динни заҳарли ёлғонлар тўплами деб аташади. Аммо ғайритабиий нарсаларга ишониш нормал бўлса-чи? Америкалик олимлардан бири фашистлардан қочиб, Манхеттен атом бомбаси лойиҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган, физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Нильс Борнинг (Niels Bohr) уйига ташриф буюрди.

30.01.2020 13:22

Хитойда коронавирус эпидемияси Пекиннинг атеизм сиёсати учун, жумладан, насронийлар ҳуқуқларини бузганлик учун Парвардигорнинг жазосидан бошқа нарса эмас, деди америкалик телебошловчи Рик Уайлз (Rick Wiles) насронийлар учун TruNews кўрсатуви эфирида, хабар беради Right Wing Watch. Унинг фикрига кўра, касаллик «илоҳий табиат»га эга ва Хитойга худосизлик сиёсати ва насронийларни таъқиб қилганик учун жазо сифатида юборилди».

18.01.2020 07:54

Хитойдан ҳокимиятнинг туркийзабон аҳолига нисбатан камситувчи чоралари тўғрисида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда - Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг ўзига хослигини ва мусулмон турмуш тарзини йўқ қилиш учун тиним билмаяпти.

22.12.2019 08:39

«Ҳаётнинг энг катта фожиаси бу Худони йўқотиш ва Уни соғинмасликдир» (Ф.Норвуд). Гарчи, атеистларнинг таъкидлашича, улар Худога ишонмасалар-да, айрим насронийлар ва барча мусулмонлар ўз ҳаётининг маълум бир қисмида ҳатто энг ашаддий атеистлар ҳам Худонинг мавжудлигини тан олади, деб ҳисоблайдилар.

22.12.2019 01:44

Худонинг шак-шубҳасиз мавжудлиги

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Туғилгандан сўнг, инсон унинг эҳтиёжи бўлган ҳар нарса муҳайё қилинган ажойиб дунёга келади. Одам нафас олиши керак, бунинг учун Ерда кислород мавжуд. Атмосферада шунчалик кўп кислород борки, биз нафақат омон қолишимиз мумкин, балки бемалол нафас оламиз. Ҳаётнинг мавжуд бўлиши учун бизга иссиқлик манбаи керак, шунинг учун бизда Қуёш бор ва у Ердан аниқ бир масофада жойлашган бўлиб, бизнинг сайёрамиз ундан зарар кўрмасдан исиниши ва ёритилиши мумкин.

21.12.2019 11:15

Олимлар Худо борлигини тан олмоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан

Ҳозиргача коинот ҳақидаги илмий кашфиётлар Худо борлигини тасдиқламоқда. Илм-фан туфайли, олам Ўзининг кучида, билимида, ҳикматида мукаммал бўлган Яратувчига эга деган хулосага келди. Дин бу Худони билиш йўлидир. Шунинг учун биз илм-фан дин томонидан эслатиб ўтилган воқеликларни ўрганиш усули деб айта оламиз. Шунга қарамай, баъзи олимлар бунинг тескарисини таъкидлайдилар: илмий далиллар Худо борлигини кўрсатмайди, фан ва дин эса бир-бирига зид иккита тушунчадир.

20.12.2019 13:37

Нафас олиш, овқатланиш, юриш – биз ушбу ҳаракатларнинг ҳаммасини ҳар куни амалга оширамиз, танамиз бу ҳаракатларни қандай бажараётгани ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Масалан, мева еганда қандай қилиб организм ундан фойда олиши ҳақида фикрламаймиз. Бизга шу мева ёқади, бўлди, биз уни еймиз. Лекин шу билан бир пайтда, организмимиз ушбу мевадан максимал даражада фойда олиш учун жуда мураккаб ишларни амалга оширади.

17.12.2019 15:57

Курашчан худосизлар иттифоқи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Видеолар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase