Бунда у коронавирус Худога ишонадиган одамлар учун хавф туғдирмайди, деб ишонч билдирди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Пекинни мусулмонлар ва насронийларга нисбатан дискриминация сиёсати юритишда айбламоқда. Насронийлар таъқиб қилнмоқда, уларга интернет тармоғида диний материаллар жойлаштириш тақиқланган. Бундан ташқари, бир неча йил олдин Хитой ҳукумати черковлардан хочларни олиб ташлаш ва диндор фуқароларни ҳибсга олишни бошлаган. Насроний ва мусулмон оилаларнинг болаларига масжид ва черковларга ташриф буюриш ва ўз динини ўрганиш тақиқланди. Шу билан параллел равишда насронийлар диндан воз кечишга ундалмоқда.