Коммунистик тузумларнинг асосий мақсади даҳрийликни омма онгига сингдиришга қаратилган тарғиботлари билан Худога бўлган иймоннинг барча устунларини йиқитишга қаратилган эди. Собиқ совет иттифоқи ёки Қизил Хитой, Кампучия, Албания ва бошқа коммунизмни қуришга киришиб кетган мамлакатларда худога ишонувчиларга, айниқса мусулмонларга қарши шиддатли қатоғонлар қўлланилди. Бундан ташқари мазкур режимлар ўз халқига нисбатан геноцид уюштириб турар эди. Бироқ, даҳрийлик тузумлари 80 йиллар охирига келиб бирин кетин, табиий равишда барбод бўла бошлади, Аслида даҳрийлик барбод бўлди, десак ҳам бўлади.
Америкалик ёзувчи Патрик Глинн ушбу ҳолатга қўйидигигча таъриф берган:
Секуляр тарихчиларининг хулосаларига кўра, коммунизмнинг энг катта хатоси иқтисодий қонунларни инкор қилиши бўлди. Бироқ, мазкур тузумнинг барбод бўлишига сабаб бўлган бошқа қонунлар ҳам бўлган. Коммунизмнинг барбод бўлишига сабаб бўлган омилларни тадқиқ қилган таҳлилчиларнинг ёзишича, советлар мамлакатининг интелектул элитаси “даҳрийлик эътиқодининг инқирози” азобида эдилар. Даҳрийлик мафкурасининг кучли таъсирида бўлган собиқ иттифоқ аҳолиси ҳамда давлат раҳбарлари ҳам чуқур ахлоқий инқирозни бошидан кечираётган эди. СССР халқлари иймон ва умиднинг барча ахлоқий қадриятларини йўқотиб қўйган эди.
Совет тузумидаги “Худосизлик инқирози”нинг энг кўзга ташланган нарсаси, давлат раҳбари Михаил Горбачев бошчилигида ислоҳатларни амалга оширишга уринишлари бўлган. У давлат тепасига келган илк кунларидан бошлаб иқтисодий муаммолар билан бирга давлат ижтимоий ахлоққа катта эътьибор қарата бошлади, масалан ичкиликка қарши кураш компанияси бошланди. Жамиятда кўтаринки руҳни шакллантириш учун у эски, ва кўпчиликка яхшигина таниш бўлган маркс-ленинча тушунча ва тавсифлардан фойдаланди, лекин булар ҳеч қандай таъсир қилаётганини кўриб, ўзи бутун умри мабойинида ғирт даҳрий бўлса ҳам сўнгги йилларда ўзининг чиқишларида Худонинг номини зикр қиладиган бўлиб қолди. Бироқ, иймон ҳақидаги айтилган нохолис сўзлар ҳеч қандай фойда келтириши мумкин эмас эди, совет жамиятида эътиқод инқирози кучайишни давом этаверди. Мазкур инқироз натижасида совет империясининг тезда йиқилиши муқаррар бўлди.
ХХ асрда нафақат коммунистик мафкура, балки ХIХ асрининг даҳрийликка асосланган фалсафий таълимотларининг самараси бўлган фашизм ҳам бардоб бўлди.
Фашизм ирқчилик, даҳрийлик ва бутпарастликнинг чатишган ўзига хос фалсафа маҳсулоти эди.
Фашизм мафкурасининг асосчиси ҳисобланган Фридрих Ницше барча самовий динларга зўр иштиёқ билан ҳужум қилиб, бутпарастликни эса мақтаган. Бундан ташқари у ўзини дажжолман, деб ҳам таништирган. Ницше ва унинг ашаддий издоши Мартин Хайдеггер фашизм мафкурасининг асосчиларига айланишди.
У иккаласи мадҳ қилган даҳрийлик фалсафаси фашистлар олмониясидаги ноинсоний вахшийликнинг келиб чиқишига сабабчи бўлишди. Даҳрий ҳисобланган Гитлер ва унинг атрофидаги гумашталари Олмонияни даҳшатли, агрессив мамлакатга айлантиришди, инсоният тарихида энг қонли урушни бошлашди, мамлакат ичкарисида доимий қўрқув асосидаги ҳаёт учун чидаб бўлмас шароитларни барпо қилди. Иккинчи жаҳон уруши деб аталувчи жиннилик 55 миллион одамнинг ётиғини қуритди.
Машхур инглиз тарихчиси Жеймс Жолл ўзининг “1870 йилдан бери Европа” («Europe since 1870″) деб номлаган китобида ёзишича, европа мамлакатларининг раҳбарлари ҳаддан ошиқ тарзда социал-дарвинизмга берилиб кетиши Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг дастлабки шарт-шароитларидан эди. Улар урушни биологик зарурат деб қарашар, миллатларнинг тараққиётини эса цивилизация ва халқларнинг тўқнашувида деб билишар эди. .
Даҳрийликнинг бошқа бир ижтимоий оқибати Ғарб жамиятида пайдо бўла бошлади. Бугун жамият ғарб дунёсини “насронийлик” дунёси деб қарашга мойиллиги бор. Аслида эса, ХIХ аср ўрталаридан бошлаб ғарб дунёсида насронийлик билан бирга даҳрийлар маданияти ҳам шиддат билан ривожланиб борди, бугун Европада уларнинг нуфузи анча юқори.
Бугун биз “Ғарб” деб атайдиган цивилизация икки маданият ўртасидаги доимий ихтилоф-тўқнашувдадир. Империализм, ахлоқларнинг чўкиши, деспотизм ва куч ишлатишга мойилликлари шубҳасиз ғарб цивилизациясидаги даҳрийлик унсурларидан ҳисобланади. Амеркиалик ёзувчи Патрик Глин ўзининг “Илоҳий шоҳидлик, постсекуляр дунёда иймон ва ақл иттифоқи” деб номланган китобида, Ғарбнинг даҳрийлари ва худога ишонувчиларни қиёс қилиш учун Америка ва Франция инқилобларини мисол қилиб олса бўлади, деб алоҳида таъкидлайди. Америка инқилоби худога чин қалбдан ишонувчилар тарафидан амалга оширилган; Американинг Мустақиллиги деклорациясида: “Инсон ҳуқуқлари Худо тарафидан инъом қилинган”, деб айтилган. Француз инқилоби худосизлар ва даҳрийлар тарафидан амалга оширилган. Франциянинг инсон ҳуқуқлари деклорацияси даҳрий ва ҳатто мушриклар мантиғи асосида тузилган. Иккита инқилоб натижалари бир-бирига зид бўлган: америка модели эса, тинч ва дин эркинлигини ҳамда хуодга ишонадиганларнинг хиссиётларини хурмат қиладиган жамиятни барпо қилди. Жоҳил ва даҳрийликка бурканган Франция инқилоби мамлакатда қонларнинг дарё бўлиб оқишига сабаб бўлди. Шу вақтгача учрамайдиган ваҳшийлик, “Буюк террор” даврини бошлаб берди. Патрик Глиннинг таъриф беришича, “даҳрийлик ва ахлоқий ва сиёсий катаклизамалар орасида ҳайратга солувчи тарихий корреляция (ўзаро боғлиқлик) мавжуд” . Муаллифнинг таъкидлашича, Американи даҳрий қилишга уринишлар ижтимоий катаклизамалар ва салбий оқибатларни келтириб чиқарган, масалан 60-70-йилларда “жинсий инқилоб” кенг тарқлади, бу эса ўз набатида катта ижтимоий жароҳатларни келтириб чиқарди. Буни ҳатто секуляр тарихчилар ҳам тан олишади.
Насроний оилаларда вояга етган, бироқ Дарвин, Маркс, Фрейд ва шулар каби даҳрийларнинг таълимотлари таъсирида Ғарб ёшлари Худога бўлган иймон ва динга очиқча нафрат билан қарайдиган бўлишди. 1960 йилларда, бу оқимлар АҚШ ва Ғарбий Европа ёшлари орасида шиддат билан тарқала бошлади, жинсий эркинлик ва хиппича яшаш тарзи фаол равишда тарғиб қилина бошланди.
Иймондан маҳрум этилган ёшлар чексиз наркотик моддалар ва эркин муҳаббат воситасида бахтли бўламиз деб ўйлашди. Жон Ленноннинг культ даражасига чиққан “Худо йўқ бўлган дунёни тасаввур қил” деб номлаган қўшиғи билан кўчаларга чиққан ёшлар чуққур оммавий психоз ҳолатида эди. Иймон йўқ бўлган дунё уларга аянчли оқибатни ҳозирлаб қўйган эди. 60 йилларда отилиб чиққан хиппи ҳаракатининг етакчилари 70 йилларга келиб наркотиктиклар таъсирида комага тушишган ёки ўзларини ўзлари ўлдиришган.
Зўравонликни шиор қилиб олган ёшлар эса, ўзларига нисбатан ҳам зўравонликка дуч келишди. Бу дунёда инқилоб ва жинсий эркинликлар нажот беришига ишонган Худо ва Иймондан юз ўгирган 60-йиллар авлоди ўзларини ўзлари ҳамда ўзлари яшаётган жамиятларни йўқ қилишди.
Коммунизм, фашизм ва ХХ аср 60-йиллар сўнггининг авлоди
ХХ асрда даҳрийликнинг барбдод бўлиши нафақат илм-фан соҳасида балки сиёсий ва ижтимоий ахлоқ соҳаларида ҳам яққол кўрина бошлади. Коммунизмнинг барбод бўлиб, шармандаси чиқиши бу гапларнинг энг ёрқин тасдиғидир. Чунки, ХIХ асрда коммунизм даҳрийлик ва шунга яқин залолатларнинг энг мақталгани (апофеози) эди. Таълимот асосчилари Маркс, Энгельс, Ленин, Троцкий ёки Мао Цзэдунлар даҳрийликни коммунистик дунёқарашнинг энг муҳим асоси деб қарашар эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Атеизм
|