Атеизм (64)
1925 йилда "Жангчи худосизлар" ташкилоти тузилган бўлиб, бу ташкилот динга қарши тарғибот билан фаол шуғулланган. Ушбу ташкилотнинг вазифаларига қуйидагилар кирган:
Кўпчилик инсонлар инглиз табиатшуноси Чарльз Дарвин томонидан илгари сурилган эволюция назарияси ҳақиқий илмий далиллар, тадқиқотлар ва тажрибаларга асосланган, деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, Чарльз Дарвин бу назариянинг асосчиси ҳам эмас эди, шунингдек, бу назарияни тасдиқловчи аниқ илмий далиллар ҳам йўқ. Ердаги ҳаётнинг эволюцион ривожланиши ҳақидаги таълимот эски материалистик фалсафа догмаларини табиат қонунларига мослаштиришга асосланган.
Олимларнинг дин билан қизиқиши вақт ўтиши билан ўзгариб бораётганига ўхшайди. Бундай қизиқишнинг илк тўлқини 1859 йилда Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» асари чоп этилгандан кейин пайдо бўлди.
Радикал атеистлар, одатда, дин ва диний эътиқодларни қатъий танқид қиладиган, ва кўпинча уларни ахлоқий ва ижтимоий масалаларга зарарли деб ҳисоблайдиган шахслар ёки гуруҳлардир. Улар диннинг фалсафий, илмий ва ижтимоий жиҳатларини кескин танқид қилади. Бу ҳолатда радикал атеизм динларга нисбатан толерант атеизмдан ажралиб туради.
"Мени тинглаётган одамлар бор экан, эҳтимол, мен қилган катта зарарни тузатишга ҳаракат қилишим керак." — Энтони Флю
Марксизм — бу Карл Маркс ва Фридрих Энгельс томонидан ишлаб чиқилган назария бўлиб, жамиятни, унинг тузилишини, ижтимоий муносабатларни ва иқтисодий тизимни тушунтиришга қаратилган. Унда асосий урғу меҳнат, капитал, ишлаб чиқариш муносабатлари ва синфий курашга қаратилган. Марксизмнинг асосий ғоялари қуйидагилар:
Ердан ташқари цивилизациялар ва уларнинг бизнинг сайёрамизда мавжудлиги мавзуси бугунги кундаги энг оммалашган мавзулардан бири ҳисобланади. Айрим одамларда НУЖ борлигига, улар ерликларни кузатиб, ҳаётимизга аралашиб турадиганлигига бўлган ишонч шу қадар кучлики, бу ҳатто паранойя шаклини олади.
...Аммо Европада иш ундай бўлмади. Уларда қадимги юнон ва рим мафкурасини қайта тиклаш, динни бутунлай инкор қилиш йўлидан кетилди.
Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир. Шу гапларни бир ўйлаб кўрайлик-чи. Бу ҳақда доктор Эрфанг Вилғям қуйидагиларни айтади: «Мен худонинг борлигига ишонаман. Чунки электрон ва протонларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолганини тасаввур қила олмайман. Шунингдек, биринчи атом ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас. Биринчи проплазма, биринчи уруғ, биринчи ақл ҳам шундай. Мен Аллоҳнинг борлигига ишонаман, чунки атрофимиздаги кўриб турган барча нарсаларнинг пайдо бўлишининг ягона мантиқий тафсири Аллоҳнинг борлигидир».
Диншунослар, психологлар ва социологларнинг халқаро гуруҳи биринчи марта атеистлар руҳиятини батафсил ўрганиб, баъзи бир стереотипларни йўқ қилди. Улар ўз ҳисоботларини Ватиканда бўлиб ўтган Маданият бўйича Папа кенгаши йиғилишида тақдим этдилар. Тўлиқ ҳисобот 28 май сешанба куни Кент университети веб-сайтида эълон қилинди.
Аббосий халифалардан Мансур (714-775) ва таниқли зотлар иштирокида “Аллоҳнинг борлиги”, “коинотда тасодифга ўрин йўқлиги”, “Оламни табиат яратганми ёки Аллоҳми?” сингари масалалар бўйича мунозара бўлди.