Бу сафар Шинжоннинг уйғур аҳолиси Шарқ ва мусулмон дунёси маданияти ва ҳаёти билан боғлиқ бўлган анъанавий мебел ва интерьер элементларини уйларидан олиб чиқишга мажбур бўлишлари маълум бўлди. Гап Ўрта Осиёнинг кўплаб халқлари уларда дам олишадиган гиламлар, нақшли тўшаклар ва кашта тикилган ёстиқлар ҳақида бормоқда.
Уйғурларга ушбу интерьер элементларнинг ўрнига уйда ёзув столлари, ошхона столлари ва кроватлар ўрнатиш тавсия этилади, бунга риоя қилинмаган ҳолларда эса "сиёсий қайта тарбиялаш" лагерига юбориш билан таҳдид қилишади, деб хабар беради Business Insider.
Шинжонда яшовчилардан бири " Radio Free Asia" радиосига берган интервьюсида, лагерга қувғин қилинган эрининг йўқлигида уйини таниб бўлмас даражада ўзгартириш кераклигини - барча гилам ва этник нақшли анъанавий ёстиқларни олиб ташлаш кераклигини айтди. "Энди биз ҳаммамиз маърифатли бўлдик", деди аёл аччиқ киноя билан.
Масала шу билан чекланиб қолмаяпти - Коммунистик Партия мусулмонларга нафақат ниманинг устида, балки ким билан бирга ухлаш кераклиги ҳақида кўрсатма бермоқда - ҳукумат "қариндошлар" деб номланган хитой коммунистларини уйғурларнинг уйларига юбормоқда ва бу одамлар эрлари ҳибсда бўлган уйғур аёллар ётоғида ётмоқда. Расмий равишда, бу минтақадаги "об-ҳавонинг совуқлиги" ва иссиқликни тежаш зарурати билан боғлиқ изоҳланади.
Таъкидлаш жоизки, Хитой ҳукумати нафақат мусулмонларни, балки христианларни ҳам таъқиб қилишни кучайтирмоқда - аввалроқ хочлар черковлардан олиб ташлангани, Рождествони нишонлаш ва муқаддас матнларни ўрганиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.