close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида коронавирусга чалинган беморлар сони ошмоқда

Коронавирус касаллигини юқтириб олиш ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари ҳамма жойда ўсмоқда. Украина, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Молдова ва Грузияда янги турдаги коронавирус (COVID-19) ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари ўсиши кузатилмоқда.

Украина
Украинада касаллик юқтириб олганлар сони 14710 кишига етди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Максим Степановнинг хабар қилишича, охирги суткада 515 киши, шундан 49 та бола ва 96 та тиббиёт ходими касаллик юқтириб олган. Умумий кўрсаткич 14710 га етган.
Вазирнинг сўзларига кўра, бир сутка ичида энг кўп касалланганлар Черновицк области, Харьков ва Киевда қайд этилган, беморлар умумий сонида 2754 киши тиббиёт ходимлари ва 1026 киши - болалардир. Тузалиб кетганлар сони 203 кишига ўсди ва 2909 кишига етди, вафот этганлар сони эса 15 кишига ўсди ва 376 кишини ташкил қилди. Жами 7 938 та тадқиқот ўтказилди.

Қозоғистон
Бу мамлакатда касаллик юқтириб олганлар сони 4900 кишидан ошди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир суткада Министерство здравоохранения Казахстана сообщило, что за сутки касаллар сони 128 тага ортиб, 4922 кишига етганини айтди. Бир суткада 16 киши тузалди ва жами тузалганлар сони 1631 тага етди.
Қозоғистонда 31 киши Сovid-19 қурбонига айланди.

Арманистон
Арманистонда Соvid-19 окибатида 44 киши вафот этган.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотларига кўра, бир суткада касаллик юқтириб олганлар сони 146 тага ўсди ва 3175 кишига етди.
Бугунги кунгача 30397 та тест топширилди, 1267 киши тузалиб, уйига қўйиб юборилди. Сovid-19 окбатида 44 киши ўлди, 1852 кишини даволаш давом этмоқда.

Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 2482  кишига етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги сутка ичида янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олганлар сони 2482 кишига етди, шундан 1988 киши тузалиб кетди ва 10 киши вафот қилди.
30 мингга яқин киши кузатв остида, 370 мингта тест ўтказилган.

Молдова
Бу мамлакатда коронавируслан ўлганлар сони 152 кишига етди.
Молдова Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, охирги суткада Соvid-19 оқибатида яна икки киши вафот этган.
36667 киши кузатув остида, 1826 киши тузалиб кетди.

Грузия
Грузияда 629 киши COVID-19 га алингани қайд этилган.
Коронавирус бўйича мамлакат ҳукумати сайтида охирги суткада уч кишининг касаллик юқтириб олгани маълум қилинган.
Мамлакатда касаллик юқтириб олганлар сони 629 кишига етди. Шундан 297 киши тузалди, 10 киши вафот этди.

Коронавирус пандемияси
Пандемия 2019 декабрида Хитойнинг марказидаги Хубэй повинциясида жойлашган Ухань шаҳрида келиб чикиши номаълум бўлган пневмония дастлабки ҳолатлари қайд этилган пайдан бошланди.
2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини номаълум пневомния авж олгани ҳақида хабадор қилди.
30 январда ЖССТ янги коронавирус авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган, жамият соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият деб тан олди.
2020 йил 11 февралда касаллик янги турдаги коронавирус (COVID-19) номини олди.
2020 йил 11 мартда ЖССТ касаллик авж олиши пандемия характерида эканлигини тан олди.

*рақамлар ўзгарган бўлиши мумкин

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase