close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.10.2020 11:58

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен мусулмонларнинг диний қонун-қоидаларига жавоб берадиган ҳалол гўшт сотилишини тақиқлашни талаб қилди. "Ҳалол гўшт супермаркетларда сотилади. Бу товар учун алоҳида токчалар ажратилади. Бу ишни тўхтатиш вақти келди", - деди вазир BFM телеканалига берган интервьюда. Унинг бу сўзлари жамиятда турли реакцияга сабаб бўлди.

25.10.2020 07:37

Франция мусулмонларга қарши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Франция бўйлаб камида 73 та масжид ва исломий хусусий мактаб январ ойидан бери расмийлар томонидан «эстремистик Ислом» га қарши курашишга уриниш натижасида ёпилган, - деди ички ишлар вазири Жералд Дарманен. Матбуот анжуманида вазир ўтган ой Франция жанубидаги Эро туманида масжид ва хусусий мактаб, шунингдек, бошқа ҳудудларда «ташкилот» ва тўққизта дўкон ёпилганини тасдиқлади.

17.10.2020 09:20

Франция полицияси мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг исламофобик риторикасини очиқ қоралаган мусулмон ташкилотларидан бирининг асосчисини ҳибсга олди. BarakaCity ташкилоти асосчиси Идрис Сихамеди уйига полиция рейди бир нечта ижтимоий тармоқларда намойиш этилди – видеода Сихамеди тўрт фарзандининг кўз ўнгида калтакланиши ва ҳибсга олиниши акс этганди.

05.10.2020 05:07

Норвегияда мусулмонларга нисбатан камситиш ва нафратга қарши кураш бўйича янги миллий ҳаракат режаси Бош вазир Эрна Солберг ва Маданият ва Гендер тенглиги вазири Абид Ража томонидан тақдим этилди.

12.09.2020 06:09

Яқинда Европанинг бир қатор мамлакатларида қайд этилган мусулмонларга қарши зўравонликнинг ортиши ва Исломга қарши кайфиятнинг кучайиши билан боғлиқ хавотирли тенденция исломофобиянинг янги тўлқини кўтарилганидан далолат беради, деб хабар бермоқда Анадолу ахборот агентлиги.

05.09.2020 11:54

Охирги кунларда мусулмонларга нисбатан иғвогарлик ва ҳужумлар Франция, Черногория, Швеция ва Норвегияда қайд этилмоқда. Европада исломга нисбатан нафрат негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда.

02.09.2020 18:12

Швециянинг Мальмо шаҳрида исломофоблар томонидан Қуръон нусхалари ёқиб юборилганидан сўнг мусулмон ёшлар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар ҳафта охири дунё янгиликларидан бирига айланди.

21.02.2020 08:32

Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер кун тартибида ҳақида шарҳлар бўйича France Inter билан суҳбатлашди. Кастанернинг сўзларига кўра, чет элдан келган имомлар 2024 йилдан бошлаб Францияга кира олмайди. "Чет эллик имомлар Францияга 2024 йилдан бери кира олмайди", деди Кастанер, Туркия, Марокаш ва Жазоир бу борада хабардор бўлганлигини таъкидлаб, бундан ташқари, Кастанер бу йил Рамазон ойида Францияга келадиган имомлар сони камайишини таъкидлади.

01.10.2019 17:56

Покистон бош вазири Имрон Хон БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида исламофобия глобал муаммосини кўтариб чиқди ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини хавфли тенденцияларга қаратди. «Дунёда 1,3 млрд мусулмон истиқомат қилади. АҚШ ва Европа мамлакатларида миллионлаб мусулмонлар яшайди.

01.10.2019 13:04

Европа мамлакатларида ультра-ўнглар оммавийлиги ўсиб бораётган шароитларда исламофобия негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда. Бу ҳақида Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар Фондининг (SETA) Европа мамлакатларида ксенофобиянинг ўсишига бевосита ёки билвосита хизмат қилган жараёнлар ва омиллар таҳлилига асосланган «2018 йил Европада исламофобия соҳасидаги вазият» мавзусидаги маърузасида гапирилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase