close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.02.2021 18:24

Франция қуйи палатаси депутатлари «радикал исломчиларга қарши кураш» мақсадида мактаблар ва масжидлар устидан назоратни кучайтирадиган қонун лойиҳасини маъқуллашди.

18.02.2021 18:18

Якшанба куни Парижда терроризм билан курашга қаратилган, лекин мусулмонлар жамоатининг ҳуқуқларини кескин камситиши мумкин бўлган шов-шувли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

09.02.2021 00:04

Франция президенти Эммануэл Макрон «ислом сепаратизми»га қарши кураш баҳонаси остида кўриб чиқишга киритган «Республика тамойилларини кучайтириш тўғрисида»ги қонун давлатнинг мусулмонлар диний ҳаётига аралашишдан бошқа нарса сифатида таърифланиши мумкин бўлмаган қатор чора-тадбирларни кўзда тутади.

31.01.2021 12:54

Франциянинг Марин Ле Пен бошчилигидаги «Миллий бирлашув» партияси мамлакатда ислом мафкурасини тақиқлашни таклиф қилди. Маълум қилинишича, партия томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси кино, матбуот, кутубхоналар ва мактабларда «исломий мафкурани оммавий тарғиб қилиш ва намойиш этиш амалиёти»ни тақиқлашни кўзда тутади.

26.01.2021 20:09

13 мамлакатдан 36 дан ортиқ нодавлат ташкилотлари Францияда мусулмонлар камситилишидан шикоят қилди. Франция ҳукуматининг «ислом айирмачилиги»га қарши кампанияси Монманьи мэри каби маҳаллий сиёсатчилар томонидан ҳам танқид қилинмоқда

02.01.2021 12:00

Ҳиндистонда Нарендра Модининг Ҳинд миллатчи партияси томонидан бошқариладиган штати Ислом мактабларини оддий дунёвий мактабларга айлантириш ҳақида қонун қабул қилди. Штат сиёсатчиларининг сўзларига кўра, бу мактаблар ўртача даражадан паст таълим беради.

27.12.2020 08:36

Экстремистларга - радикал жавоб. Франция ҳукумати томонидан тақдим этилган "исломизмга қарши кураш" ислоҳоти лойиҳаси мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. Нима учун мўминлар таклиф этилаётган чора-тадбирлар ҳақида ташвишланиши ва уларнинг самарадорлигини шубҳа остига қўйиши ҳақида - РИА Novosti материалларида гап боради.

13.12.2020 13:58

Чоршанба куни, маслаҳатчилар иштирокидаги суд мажлиси 2017 йил Миннесотада масжид портлатилиши муносабати билан нафрат асосидаги жиноятлар ва фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишида Иллинойс ультра-ўнг милиция гуруҳи раҳбарини айбдор деб топди.

13.12.2020 13:47

Чоршанба куни Францияда «исломий радикализм»га қарши курашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Эслатиб ўтамизки, Франция президенти Макрон миллатга раҳна солувчи «сепаратизм»га қарши курашишни мақсад қилган қонун лойиҳасини илгари сурмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қонун юзасидан хавотир билдириб, француз мусулмонларини камситишини айтган.

22.11.2020 00:15

Франция президенти Эммануэл Макрон Француз мусулмонлар кенгашидан (CFCM) 15 кунлик муддатда республика қадриятлари хартиясини қабул қилишни, жумладан, ислом экстремизмини жиловлаш доирасида ҳукумат томонидан махсус тайёрланган динни давлатдан ва мактабдан ажратишни талаб қилди. Бу ҳақида BBC хабар қилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase