close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
20.07.2019 20:13

Америкалик конгрессмен-мусулмон аёл Илхон Умар уни ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга кўмиб ташлаган ва шахсиятига ўта бошлаган АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъна-маломатлари хавотирга солмаслигини маълум қилди. Илхон Миннесота штатида илиқ қабул қилинди, сайловчилар уни Трампнинг исламофоб риторикаси қаршисида қўллаб-қувватладилар, хабар қилади Al Jazeera.

17.07.2019 13:15

Буюк Британия бош вазири лавозимига асосий даъвогар Борис Джонсон унинг ислом ва мусулмон дунёси ҳақидаги эссеси ҳақида маълумотлар пайдо бўлгач, танқидлар ёмғири остида қолди. 2007 йил чоп этилган эсседа у Буюк Британия Консерватив партиясидан сиёсатчи сифатида мусулмон дунёси ислом туфайли «Ғарбдан асрларга ортда қолмоқда» деб ёзганди.

09.07.2019 20:14

Фейсбукнинг Исломга қарши алгоритми

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Яқинда эълон қилинган Snopes тадқиқоти кам сонли ўнг экстремистлар гуруҳлари мусулмонларга қарши кайфиятларни жамоатчилик орасида кенг қамровга эга бўлган қарашлар сифатида тасвирлаш учун Фейсбукни манипуляция қилишини чуқур тушунишга имкон беради, деб ёзади Си Джей Вейрлман.

21.06.2019 20:06

Одатда, исламофобиянинг ўсиши ҳақида гапирганда биз 2001 йил 11 сентябрь воқеаларини бошланғич нуқта қилиб оламиз, деб ёзади муаллиф. Лекин шуни яхши биламизки, бу воқеагача ҳам исламофобия АҚШ да ҳам, Европада ҳам кучли кўринишда мавжуд бўлган. Шу билан бирга, 2001 йил 11 сентябрдан кейин кескин ўзгариш рўй берди ва аввалги даврлар билан таққослаганда исламофобия янги, мисли кўрилмаган воқеалар билан бирга кузатила бошлади, дейилади мақолада.

31.05.2019 08:11

Европа парламентига сайловлар якун топди. Гарчи расмий овозлар ҳисоб-китоби ҳали давом этаётган бўлсада, умумий сурат маълум ва тушунарли бўлиб, улар ҳақида дастлабки хулосалар чиқаришга имкон беради. Сайловларнинг асосий натижаси шундан иборатки, исламофобиядан фаол фойдаланган ҳолда Европа Иттифоқига барҳам бериш учун ўз ҳаракатларини ошкора бирлаштирган кучлар коалициясининг Европарламентга ҳужуми омадсиз якунланди.

21.05.2019 18:26

Европада ултра-ўнг популистларнинг позициялари кучайиб бормоқда, антиисломизм эса, энди мусулмонларга қарши оддий сўзлар ёки ҳужумлар билан чегараланмасдан, балки қонунчилик соҳасида ҳам акс этмоқда. Шундай қилиб, 23-26 май Европа парламентига сайловлар арафасида Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари сиёсатчилари сайловчилар овози ортидан қувиб, Исломга қарши қонунларни қабул қилишга рухсат бермоқда.

29.04.2019 11:32

Франция президенти Эммануэл Макрон пайшанба куни унинг фикрига кўра, таҳдид солаётган ва республикадан «ажралиб чиқиш»га интиладиган «сиёсий ислом»га қарши туриш учун тайёрлигини маълум қилди. Макрон Елисей саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида уч ойлик миллий баҳслашувлардан сўнг "сариқ нимчалар" норозилик намойишларига сиёсий жавобни эълон қилиш учун баёнот билан чиқди.

29.04.2019 10:18

АҚШнинг Калифорния штати полицияси 23 апрел куни бир ҳайдовчининг пиёдалар устига ўз автомобилида бостриб боргани сабабларини маълум қилди. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 34 ёшли Исайя Джоэл Пиплс пиёдаларни мусулмонлар деб ўйлаб, уларнинг устига машинасини ҳайдаб юборган. Ҳодиса Санта-Клара округининг Саннивейл шаҳрида содир бўлган.

25.04.2019 08:48

Вашингтонда 24 ёшли мусулмон Шаймаа Исмоил Исломга қарши плакатлар билан турган намойишчилар гуруҳи олдида суратга тушди ва Интернет фойдаланувчиларини забт этди. Қиз қўлларида исломофобик сўзлар ёзилган баннерлар бўлган баджаҳл эркаклар олдида ўтириб, жилмайиб, қўли билан тинчлик ишорасини кўрсатди.

20.04.2019 18:38

Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase