close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда Макроннинг исламофобия руҳидаги нутқини қоралаган мусулмон ҳибсга олинди

Франция полицияси мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг исламофобик риторикасини очиқ қоралаган мусулмон ташкилотларидан бирининг асосчисини ҳибсга олди. BarakaCity ташкилоти асосчиси Идрис Сихамеди уйига полиция рейди бир нечта ижтимоий тармоқларда намойиш этилди – видеода Сихамеди тўрт фарзандининг кўз ўнгида калтакланиши ва ҳибсга олиниши акс этганди.

Рейд натижасида мусулмоннинг уйида кроватлар ағдариб ташланди, столлар ва кузатув камералари синдирилди, шкафлардаги нарсалар сочиб ташланди.
«Идрис қаршилик кўрсатмаган ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканига қарамасдан унинг бошини кафелли полга босиб турган полиция офицери томонидан шафқатсиз калтакланди», – хабар қилади ҳибсга олиш гувоҳи бўлганлар, дейди IslamNews сайти Daily Sabah га таяниб.  Франция ички ишлар вазири Жерар Дарманин Twitter да қолдирган хабарида Сихамедини «терроризмни оқлаш»да айблади, лекин тез орада бу хабарни ўчириб ташлади.
Сихамеди «Ислом инқироз ҳолатида» деб айтган Франция президентининг сўнгги исломофоб нутқини очиқ танқид қилиб чиқканди. Мусулмон ташкилот раҳбари мусулмонларни Макроннинг Исломни ва унинг тарафдорларини ёмон қилиб кўрсатиш ҳаракатларига қарши бирлашишга чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase