close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
24.09.2019 14:37

«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида», - деди шоир ва санъатшунос Ерлан Толеутай.

23.09.2019 15:02

Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.

14.09.2019 11:34

Америка ОАВ мусулмонлар ҳақида энг салбий янгиликларни чоп этмоқда. Бу ҳақида Миддлбери-коллеж (Вермонт штати, АҚШ) ОАВда материалларни баҳолаш натижалари ҳам далолат беради.  Тадқиқотчилар 2018 йил The New York Times, The Washington Post, The Wall Street Journal ва USA Today газеталарида миллий озчиликлар ҳақида чоп этилган материалларни баҳоладилар.

02.09.2019 10:42

Бир пайтлар «ислом бу – ёлғон», «Қуръон бу – заҳар» деб айтган голландскиялик сиёсатчи ислом динига ўтди. Йорам ван Клаверен исломга қарши сиёсатчи Герт Вилдерс томонидан бошқариладиган Ультра-ўнглар эркинлик партиясидан (PVV) парламент аъзоси бўлган, лекин ҳозир у ислом борасида хатога йўл қўйганлигини тан олмоқда.

27.08.2019 12:02

Янгиликлар (26.08.2019)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Видеолар
30.07.2019 10:47

Исломофоблар Ғарб демократиясининг "тараққий этган" мамлакатларида дунёвий кучлар устидан қандай ҳукмронлик қилишини кўриш хавотир уйғотади. 2008 йил бўлиб ўтган Америка президентлик сайловларида бир нечта республикачилар сиёсатчилари демократик партиядан номзод Барак Обама яширин мусулмон эканлигини таъкидлашди.

27.07.2019 02:47

Германияда ҳуқуқ-тартибот органлари 2 та болалар боғчаси ошхона таомномасида чўчқа гўштидан бош тортганлик учун жанговар кайфиятдаги исламофоблар ҳужумига учраганидан сўнг туну-кун хизматда бўлган патруллар билан таъминлашига тўғри келди.

27.07.2019 01:25

АҚШ президенти Доналд Трамп ўжарлик билан Оқ уйдаги лавозимларга ўтакетган исламофоб нуфузига эга бўлган шахсларни тайинлашда давом этмоқда. Хусусан, яқинда Трамп молия вазири матбуот-котиби лавозимига фитналар назарияси ва «ёмон мусулмонлар» руҳидаги шарҳлари билан машҳур бўлган Моника Кроулини тайинлади.

24.07.2019 21:50

Кеча Вашингтонда АҚШ тарихида биринчи марта сиёсатчи-мусулмонлар умуммамлакат қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой доирасида АҚШнинг машҳур мусулмонлари Оқ уйда кузатилаётган ирқчилик ва исламофобияга қарши чиқишди ва диндорларни жамият ҳаётида янада фаолроқ иштирок этишга чақирдилар.

22.07.2019 01:41

Германияда масжидларга уюштирилаётган ҳужумлар серияси давом этмоқда – бу сафар номаълум вандаллар мамлакат ғарби Мюнстердаги мусулмонлар ибодатхонасини ифлос қилди. Ҳужум қилган шахлар диний ишлар бўйича турк-ислом иттифоқи (DITIB) бошқаруви остида бўлган Барбарос масжидида Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase