close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европада янги исламофобия тўлқини

Яқинда Европанинг бир қатор мамлакатларида қайд этилган мусулмонларга қарши зўравонликнинг ортиши ва Исломга қарши кайфиятнинг кучайиши билан боғлиқ хавотирли тенденция исломофобиянинг янги тўлқини кўтарилганидан далолат беради, деб хабар бермоқда Анадолу ахборот агентлиги.

Қолаверса, коронавирус пандемияси билан боғлиқ муаммолар Европа мамлакатларида исломга қарши курашни авж олдираётган «қайноқ бошлар»ни бироз совутганди. Улар ўрнига хитойликлар ва бошқа Осиё мамлакатларидан келган одамларга совуқчилик кайд этилди. Аммо, глобал карантиндан чиқилиши билан, ёзнинг ўрталаридан бошлаб, исломофобик жиноятлар сони яна орта бошлади. Яқинда Франция, Черногория, Швеция ва Норвегияда мусулмонларга қарши ҳужумлар ва иғвогарликлар қайд этилди.
Швециянинг Мальмо шаҳрида 300 дан ортиқ радикаллар намойишкорона Қуръон саҳифаларини ёқишган, Норвегияда мусулмонлар Муқаддас китобининг йиртилган саҳифалари топилган, Францияда «Шарли Эбдо»  журнали яна Муҳаммад пайғамбар карикатураларини чоп этди. Бундан ташқари, Президент Эммануел Макрон журнални очиқ қўллаб-қувватлаб, исломга қарши иғвогарликни "таҳририятнинг танлов ҳуқуқи"деб атади.
Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларида бу динни тақиқлашга чақирган Герт Вилдерс ва шунга ўхшаш "классик" Ислом мухолифлари ўрнини кўпроқ тажовузкор радикал гуруҳлар эгалламоқда. Европа мамлакатларида исломофобия кайфиятлари кучайиши билан турли динлар ўртасида мулоқот тобора қийинлашиб бормоқда. Сабахаттин Заим номидаги Истанбул университети профессори Озжан Хидирнинг сўзларига кўра: «Миллий ва диний асосда нафрат намоён бўлишига қарши кураш бўйича умумевропа фронтини шакллантириш зарур».

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase