close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда исламофоб қонунга қарши намойишлар бўлиб ўтяпти

Якшанба куни Парижда терроризм билан курашга қаратилган, лекин мусулмонлар жамоатининг ҳуқуқларини кескин камситиши мумкин бўлган шов-шувли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Хусусан, ҳукумат 3 ёш ва ундан катта бўлган болаларни боғча ва мактабга боришни мажбурий қилиш ва полигамияни йўқ қилиш ниятида.
Сешанба куни француз парламентарийлари қонун бўйича асосий овоз беришни ўтказадилар ва унинг иккала палата томонидан маъқулланиш имконияти катта. Шу муносабат билан бир нечта мусулмон, ирқчиликка қарши, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва Фаластин тарафдори бўлган ташкилотлар Эйфел минорасидан Трокадеро Пазагача давом этган раллига тўпланди. Тадбирда 150 киши қатнашди, хабар қилади IslamNews сайти Daily Sabah га таяниб.
«Бир киши даҳшатли ҳаракат содир этганлиги учун бутун жамиятга ташланиш мумкин эмас, – дейди митинг қатнашчиси Зейнеб Буабиди. – Мен ўз мамлакатимдаман, мен Францияда туғилганман».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase