close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Макроннинг мусулмонлар билан кураши боши берк кўчага кириб қолди

Экстремистларга - радикал жавоб. Франция ҳукумати томонидан тақдим этилган "исломизмга қарши кураш" ислоҳоти лойиҳаси мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. Нима учун мўминлар таклиф этилаётган чора-тадбирлар ҳақида ташвишланиши ва уларнинг самарадорлигини шубҳа остига қўйиши ҳақида - РИА Novosti материалларида гап боради.

Гетто ҳақида гап-сўзлар

Парижнинг Порт-де-ла-Шапел тумани романтик филмлар тасвирлайдиган манзаралардан кескин фарқ қилади. Бу ерда "муҳаббат шаҳри" кечалари гиёҳвандлик воситалари билан савдо қилувчилар, кундузи эса – тиш-тирноғигача қуролланган полициялар изғиб юрадиган геттога айланади.
Унга, шунингдек, Парижнинг 18-округида жойлашган қўшни Барбес ва Ла-Шапел кварталларига ҳозир алоҳида эътибор қаратиляпти. Шу кунларда Франция пойтахти ҳам кирадиган Ил-де-Франс минтақаси раҳбари Валери Пекресс бундай районларни "исломизм ўчоғи" деб атади.
"Бу геттолар уларда яшайдиган аҳолини жамиятдан узоқлаштириш ва мафкуравий «қайта ишлаш»га ёрдам беради", — деди у.
Франция ҳукумати "жамиятга қайтариш" жиддий киришиш ниятида. Сиёсатчилар узоқ вақтдан буён геттодан келган ва қонли қирғинларни уюштирадиган муҳожирлар муаммосидан хавотирда. Аммо расмийлар эндигина радикализмга қарши курашнинг аниқ режасини тақдим этишди. Қизиғи, у ҳам радикал ҳисобланади.
Бунга кузги террористик ҳужумлар баҳона бўлди. Ҳаммаси 25 сентябр куни бошланган -икки нафар Charlie Hebdo журналисти жароҳатланганди.
Уч ҳафта ўтиб, келиб чиқиши чеченистонлик бўлган бир экстремист, Абдуллоҳ Анзоров, ўша машъум нашрдан талабаларга Муҳаммад Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) карикатураларни кўрсатгани учун Париж яқинидаги шаҳарчада бир тарих ўқитувчиси, Самюэля Патининг бошини танасидан жудо қилди. Полиция жиноятчини отиб ташлади.
Тез орада янги ҳужум рўй берди: Ницца собори ёнида уч киши ҳалок бўлди. Бир неча соатдан кейин террорчилар Авинон ва Лионга ҳужум килишга уринди – яхшиямки, улар вақтида зарарсизлантирилди.
Ўша куннинг ўзида мамлакат президенти Эммануэл Макрон «ислом радикализмини узил-кесил ва абадий йўқ қилиш»га ваъда берди. Французлар буни иштиёқсизлик билан қарши олди: худди шу нарсани бир пайтлар Николя Саркози (2012 йил мартида Тулузада терактдан сўнг) ва Франсуа Олланд (2015 йил Париждаги ҳужумлардан сўнг) ҳам ваъда қилган эди.
Бироқ Елисей саройининг ҳозирги хўжайини қатъиятга тўла. 9 декабрда ҳукумат «Республика тамойилларини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги кенг кўламли қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжатда жуда кенг масалалар тилга олинган - уларнинг диндорлигини намойиш этиш мумкин бўлмаган иш жойидаги хулқ-атвор қоидаларидан тортиб, диний ташкилотларга хайр-эҳсонлар устидан давлат назоратини амалга ошириш мумкин бўлмайди. Республика Бош вазири Жан Кастекснинг фикрича, мақсад "Исломчиликка қарши кураш" ва Исломий қадриятларнинг дунёвий қадриятлар билан уйғунлашувидир.

Президент нима ҳақида жим

Ҳукумат режаси дарҳол танқид қилинди. Франциянинг номинал иттифоқчилари танқид қилишди. Хусусан, АҚШнинг дин ишлари бўйича махсус вакили Сэм Браунбек бўлажак ислоҳотни ўта оғир деб атади, бу эса шундоқ ҳам кескин вазиятни янада ёмонлаштиради.
Ҳукумат ташаббусига француз жамоатчилиги ҳам қарши чиқди. Энг аввало, мусулмонлар. Бу ўз-ўзидан тушунарли, албатта: агар ҳукумат ислоҳотни амалга оширадиган бўлса, мўминлар ўз турмуш тарзини тубдан қайта кўриб чиқишига тўғри келади.
Аҳолиси қарийб 67 миллион кишидан иборат бўлган Францияда мусулмонлар четдан бир қарашда туюлганидек кўп эмас. Турли тадқиқотчилик ташкилотларининг маълумотларига кура – тахминан ўн фоиз. Бироқ статистика ҳар йили мамлакатга ўн минглаб кириб келадиган ноқонуний муҳожирларни ҳисобга олмайди. Бутун Франция бўйлаб барча мусулмонлар учун 2600 га яқин масжид кўзда тутилган.
Улар асосан этник тамойил бўйича бўлинади. Ва ҳар бири, тегишлича, маълум бир давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
"Масалан, Параж жомеъ масжиди Жазоир томонидан қўллаб-қувватланади. Бу мамлакат маҳаллий имомларга пул ажратади", - дейди РИА «Новости»га берган интервьюда Франция мусулмонлар кенгаши аъзоси, имом Гази Вехби.
Асосий молиявий донорлар сифатида, унинг сўзларига кўра, Туркия, Форс кўрфази ва Мағриб давлатлари иштирок этади. Анчадан бери расмий Париж пул оқимларини тўхтатиш зарурлиги ҳақида гапирмоқда. Ахир, ҳеч ким шубҳа ҳам қилмайди: қонуний имомлар ва муфтийлардан ташқари, бу пуллар радикалларга ҳам сарфланмоқда.
"Бироқ савол туғилади: унда ким пул тўлайди? Имомлар арзонга тушмайди – ойига икки минг евро сарфланади. Яна шунча маблағларни масжид солиқ сифатида тўлаши керак", - дейди Вехби.
Франция иқтисодиёти пандемия туффайли инқирозда. Saxo Bank маълумотларига кўра, ЯИМ 19 фоизга қулаган – бундай ҳолат Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта кузатилиши. Ҳукумат эса руҳонийларга қаердан пул топиши ҳақида ҳали жавоб бергани йўқ.
"Францияда кўпчилик Макронни у фақат мусулмонлар ҳақида гапириб, бошқа ташкилотларни хориждан молиялаштириш ҳақида сукут сақлагани учун танқид қилади. Масалан, евангелист насронийлар АҚШ ва Бразилия билан қалин алоқада бўлиб, у ердан жуда катта миқдорда пул олади. Дарвоқе, Москвадан Парижда рус ибодатхонаси (Бранли соҳилидаги Троицк собори – таҳр. изоҳи) қурилишига ҳам анча пул келтирилган. Демак, у ҳам қонундан ташқарида эканда?" – деб мулоҳаза юритади РИА «Новости» билан суҳбатда француз сиёсатчиси Жан Виардо.

Радикаллар қаерда яшириняпти

Чет элдан молиявий оқимларни ёпиб қўйиш диндорларни қаттиқ ғазаблантириши мумкин. Кўпчилик мусулмонлар бу чорани ортиқча деб ҳисоблашади. Хусусан, машҳур француз исломшуноси Карим Ифриканинг фикрига кўра, масжидларни чет элдан келадиган пуллардан маҳрум қилиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
"Агар у ёки бу масжид ўз қавмдошларини радикаллаштиришда гумон қилинаётган бўлса, у ҳолда унинг ходимлари билан эмас, балки экстремистик ғояларни тарғиб қилаётганлар билан курашиш керак. Ва бу одамлар, амалиёт шуни кўрсатадики, қонуний ибодатхоналарда кўзга кўринмасликка ҳаракат қилишади - барча ваъзлар видео ва аудио ахборот воситаларида ёзилади", - деб изоҳ беради Ифрак Sputnik France га интервьюда.
Радикалларни, унинг фикрига кўра, биринчи навбатда интернетдан излаш керак.
"Айниқса, ижтимоий тармоқларда – бундай мафкура ва ғояларни тарқатишнинг энг оммавий каналлари мана шулар", - таъкидлайди эксперт.
Бироқ ҳукумат бу соҳани умуман эътиборсиз қолдирди.
Ислоҳот ташаббусчиларининг фикрича, радикаллашув энг аввало оилаларда, гўдакликдан бошланмоқда. Шу сабабли қонун лойиҳаси ота-оналарни болаларни уч ёшдан бошлаб болалар боғчасига беришга мажбур қилади.
Макрон мусулмонларни «дунёвий давлат қадриятларини ҳурмат қилиш»га ўргатиш истаги ҳақида гапирмоқда. Бир-бирини ҳурмат қилиш ҳақида ҳам: ноябрда у мусулмон етакчиларининг умумий бир структура ташкил қилишлари учун уларни музокаралар столига ўтказишга уриниб кўрди.
"Францияда мусулмонлар жуда тарқоқ. Улар кучини тан олмайдиган Франция ҳукуматидан кўра ўз мамлакатларига кўпроқ қарамдир", - дейди сиёсатшунос Жан Виардо.
Шу сабабли Макрон таклиф қилган ислоҳот муваффақиятли бўлиши эҳтимоли паст. Виардонинг ишончи комилки, барча тақиқларга қарамасдан, диндорлар ўзлари кўниккан тарзда яшашда давом этмоқда, яъни: "Саудия Арабистонидан пул олиб, Францияда ўқиган ҳолда".
"Россияда мусулмонларнинг умумий бир ташкилоти йўқ. Лекин сизнинг давлатингиз уларни бирлашишга мажбур қиляпти. Бу фақат пастдан юқорига қараб, диндорларнинг ташаббуси билан рўй бериши мумкин", - деб ишончи комил сиёсатчининг.
Акс ҳолда натижа умуман тескари бўлади: янада кўпроқ француз фуқаролари радикаллашади. Аммо-лекин, қонунни қайта ишлаб охирига етказишга вақт йўқ. Парламент қонун лойиҳасини келаси йил бошида кўриб чиқади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase