close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима сабабдан Макрон мусулмонларга осилиб олди

Франция президенти Эммануэл Макрон «ислом сепаратизми»га қарши кураш баҳонаси остида кўриб чиқишга киритган «Республика тамойилларини кучайтириш тўғрисида»ги қонун давлатнинг мусулмонлар диний ҳаётига аралашишдан бошқа нарса сифатида таърифланиши мумкин бўлмаган қатор чора-тадбирларни кўзда тутади.

Хусусан, қонун лойиҳасида Франция масжидларида имомларнинг тайинланиши устидан назорат ўрнатилиши, диний мактабларни тақиқлаш, шунингдек, «умуминсоний қадриятлар» деб аталмиш тизимни мажбурий тан олишни жорий қилиб, амалда мусулмонларни диний масалаларда мустақилликдан маҳрум қилиши кўзда тутилган.
Ривожланган мамлакатларда мусулмонлар француз президентининг ташаббуслари муносабати билан бир неча бор ўз норозиикларини билдирди. Масалан, Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таъкидлашича, Макрон ўзини террорчи каби тутяпти. Туркия президенти Эрдоған эса унга «психикасини даволаш»ни тавсия қилди.
Бироқ, Макрон риторикасини осонлик билан изоҳлаш мумкин: мусулмонлар ҳукумат томонидан «ҳар нарсага балогардон» сифатида танлаб олинди. Келаси йил Францияда президент сайловлари бўлиб ўтади, Макроннинг рейтинги эса аллақачон тушиб кетган. Бундан ташқари, ислом экстремизм билан боғлиқ бўлмаган бир нечта сабаблар ҳам бор.
Франциянинг ҳозирги президенти рейтингини «сариқ нимчалилар» ҳаракати анча бузиб қўйди. Якка етакчиларига эга бўлмаган ҳаракат, шунга қарамай, кўп сонли одамлар иштирокида манифестация ва акциялар тўплай олди. Унинг талаблари анча оддий, лекин бажариб бўлмаслиги ёки «ҳамма ёмон нарсага қарши ҳамма яхши нарса»га йўналтирилагни олдиндан маълум: солиқларни пасайтириш, ички қарзларни бекор қилиш, халқ манфаатларида Конституцияни ўзгартириш ва ҳ.к., ҳаттоки йўллардан радарлар ва кузатув камераларини олиб ташлашгача. Экспертларнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар француз истеблишментининг бир қисми жиддий кўмагисиз ўринга эга бўлмасди, чунки намойишилар ўз акциялари давомида кимматбаҳо йўл инфратузилмасини вайрон қилмоқда ва бошқа бир вазиятда аллақачон йўқ қилинган бўларди –  Франции ҳеч қандай товон тўланмайдиган зарарни қабул қилиш урф бўлмаган.
Қолаверса, «сариқ нимчалилар» – Францияда ягона популистлар эмас. Миллий фронт етакчиси Марин Ле Пен анча радикал шиорларни илгари суриб, бу билан Макронга жиддий рақобат қиляпти. Бу шиорларнинг аксарияти  «сариқ нимчалилар» талабларини такрорлайди, уларга яна муҳожирларга қарши риторика ва «исломизм»га қарши ҳарбий усуллар билан курашни ҳам қўшиш мумкин. Ле Пен «асл француз халқи»нинг ҳозирги ички сиёсатни ўзгартириш ва амалдаги президентдан норозилигидан тўлиқ маънода фойдаланишга уринмоқда.
Таҳлилчиларнинг ишончи комилки, кучли социалистик партия йўқлигида 2022 йил сайловларида асосий рақобатчилар глобалистлар вакили Макрон ва ультра-миллатчи Ле Пен бўлади. Яқинда француз нашри L'Opinio,n, томонидан ўтказилган жамоатчилик фикри сўровларига кўра, президент сайловининг иккинчи турида Ле Пен унинг баёнотлари юмшокроқ бўлиб кўринган ҳозирги давлат раҳбари билан қаршиликда 48% овоз тўплаган бўларди.
Шундай қилиб, фрацуз мусулмонларига асосий рақобатлашувчи сиёсий кучлар томонидан босимнинг тобора ўсиб бориши ортида айнан сайловолди вазияти турибди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase