close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Саломатлик

Саломатлик (387)

«Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир» (ҳадис)

Чоршанба, Нояб 25 2020

Дунёда такрорий коронавирус юқиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда ва олимлар гап нимада эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Олинган иммунитет етарли эмасми? Тезда йўқ бўлиб кетадими? Ёки, эҳтимол, вирус ўзи мутация қилиб, яна ҳам хавфли бўладими?

Шанба, Нояб 21 2020

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида ахлоқий эътирозлар бор, лекин мавҳум бир эксперимент кенг тарқалмоқда: табиий «жамоавий иммунитет» пандемияни тўхтата олармикан? Жавоб узил-кесил эмас", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Allgemeine Zeitung.

Шанба, Нояб 21 2020

Британия ҳукумати коронавируснинг олдини олиш учун биноларни мунтазам равишда шамоллатиб туришни таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Олимлар вентиляция яхши эмаслиги туфайли коронавирус инфекцияси хавфи қишда учдан ошиши мумкин, деб огоҳлантирган. Бу, айниқса, идоралар ва таълим муассасалари учун долзарбдир.

Чоршанба, Нояб 18 2020

Ит эгаларида коронавирус юқтириб олиш хавфи уй ҳайвонларисиз яшайдиган одамларга нисбатан анча юқори. Уларнинг тадқиқотлари ScienceDirect порталида эълон қилинган Гранада университети ва Андалусия соғлиқни сақлаш мактабининг испаниялик олимлари шундай хулосага келдилар.

Якшанба, Нояб 15 2020

   Дарҳақиқат,  “тамаки”  деб аталаётган ана шу маълум ўсимлик ҳижрий йигирманчи асрлар охирида пайдо бўлди. Унинг одамлар орасида тарқалиб кетиши ўша даврнинг уламолари зиммасига тамакининг шаръий ҳукмини баён қилиш вазифасини юклади.

Чоршанба, Окт 28 2020

"ЖССТ тадқиқотларидан бири саросимага солиб қўйди: коронавирусга чалинганлар орасида ўлим даражаси кутилганидан анча кам эканми? Бу хато фикри", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

Шанба, Окт 10 2020

Охирги вақтда ҳар хил ижтимоий тармоқлар, чатлар, интернет пейджерлар ҳақида, одамларниннг буларга боғланиб қолганлиги ҳақида,  шу билан бир қаторда уларнинг инсон психологиясига таъсири ҳақида гапириш урф бўлиб қолди.

Жума, Сен 18 2020

Дональд Трамп 3-4 ҳафтадан кейин вакцина тайёр бўлишини ваъда қиляпти, Ҳиндистондаги вазият ҳалокатга яқин, Францияда ўнлаб мактаблар ёпиляпти, Covid-19 эса ўлик туғилган болалар сонининг кўп эканлигига сабаб бўляпти. Дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳақида бу ва бошқа янгиликлар - бизнинг бугунги шарҳимизда...

Сешанба, Сен 15 2020

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг томон билан ётиб ухлашга буюрганлар. Бу қанчалик тўғрилигини, соғлиғимизга қандай таъсир қилишини кўрсатадиган бир нечта асослар бор. Лекин аниғи шуки, агар чап томон билан ухлайдиган бўлса, юракка оғирлик тушади, ўнг томон билан ётганда эса уйқу яхшиланади.

Сешанба, Сен 15 2020

Бутун дунёда авжига олган коронавирус пандемияси кўплаб давлатларни барча куч ва ресурсларини янги касалликка қарши вакцина топишга бағишлашга мажбур қилди. Бироқ, бугунги кунга келиб, турли мамлакатлардаги олимларнинг тадқиқотлари муваффақият билан якун топмади.

Сешанба, Сен 15 2020

Олимлар инсонда жуда фойдали бўлган “ёмон” бир одатни аниқлашди. Бу одатдан воз кечиш керак эмас, чунки у саломатликка фойдаси бор экан. Лидс университети тадқиқотчилари сўзига қараганда, доимий равишда ҳаёлни бир жойга йиққан ҳолатда қулоқ юмшоғи ва ичигага қўл текказиш жуда фойдали бўлиб, сизнинг организмингизга шифо бахш этувчи хусусиятларга эга экан.

Якшанба, Сен 13 2020

Британия мусулмон ва яҳудий жамоалари учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунослар муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Мазкур давлат Олий судининг қарорига кўра, эндиликда агар мурдани паталогоанатомик жиҳатдан ўрганиш талаб этилса-ю, бироқ ўлган шахс ёки унинг вакиллари динига кўра мурдани ёриш маъқул бўлмаса, бундай ҳолатда жасадни ёриш ўрнига уни скан қилиш ва зарурий таҳлилларни ўтказиш керак бўлади.

Чоршанба, Авг 26 2020

Янги турдаги коронавирус генетик таҳлили унинг 1960-йилларда пайдо бўлганлигини кўрсатди. Янги коронавирус аждоди унинг энг яқин қариндошидан ажратилган, кейин ўн йиллар давомида кўршапалаклар орасида айланиб юрган, ва ниҳоят 2019 йил одамлар орасида тарқалди. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology" журналида чоп этилди, хабар қилади "Россия - Китай: главное" мобил иловасининг ахборот хизмати.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase