Муаммонинг асоси шундаки, мусулмонлар онги ва қалбида жаҳолат ҳукм сурмоқда, бу эса шундай аянчли ҳолатларга олиб келади.
Жаҳолат шундаки, бугунги мусулмонлар аслида ким эканликларини ва бу ердаги мақсади нима эканлигини унутиб қўйган, шу сабабдан, бу мақсадларни амалга ошириш баъзан ҳақиқатдан узоқдир.
Шундай қилиб, айнан ҳозирги вақтда бундай саломатлик ҳолатини келтириб чиқарадиган омилларни кўриб чиқамиз:
1. ФАҲШ
Кўчаларда, Интернетда, телевизорларда, журналларда ва ҳоказоларда аёл ва эркакларнинг ахлоқсизлиги даврида бу фаҳш ва бузуқлик осон амалга ошадиган бўлиб қолган. Шу сабабли мусулмонлар истаса-истамаса доимо ҳаммасини ўз кўзлари билан кўрадилар, шундан сўнг деярли ҳар доим амалга ошмайдиган истак пайдо бўлади ва амалга ошмайдиган жинсий алоқа истаги эркаклар ва аёллар саломатлигига аянчли таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, инсон жинсий алоқани амалга оширмаса, тананинг гормонал ва бошқа тизимлари ҳар сафар зулм қилишни бошлайди, бу организмда тахминан шундай кўринади:
Ҳирс уйғотадиган шахсни кўриш ёки тасаввур қилиш
Жинсий алоқа қилиш истаги атайлаб ёки билмасдан пайдо бўлиши
Жинсий тизимнинг ғайриихтиёрий равишда уйғониши (томирлар кенгайиши, қон келиши, гормонлар ишлаб чиқариш ва ҳ.к.)
Жинсий алоқа амалга ошмайди, такрор ва тарор шундай рўй беради, натижада организм жинсий тизимини бостиришни бошлайди, чунки ҳар сафар уйғонганида ҳеч қандай ижобий йўқлигини кўради, бу муаммолар илдизлари айнан шу ерда.
2. КЕЧ НИКОҲ ҚУРИШЛАР
Кўпгина мусулмонлар ўзларини қандайдир керагидан ортиқча баланд мақсадларни кўзлайди (гўзаллик, урф-одатлар, пул, таълим ва бошқалар), оқибатда никоҳ кеч тузилади ва тез бузилади, жинсий ҳаракатлар частотасини таъсир тез барбод қилади ва бу ўз навбатида инсон саломатлигига таъсир қилади.
3. ОИЛАДА ЖИНСИЙ АЛОҚАНИНГ КАМЛИГИ
Ҳаттоки одамлар никоҳда бўлсада, жинсий алоқалар кимдир, айниқса, эркаклар хоҳлаган даражадан кам бўлади, чунки аёллар ўз ўрнини унутиб қўйган ва кўпинча эрига рад жавобини беради (соғлиқ билан боғлиқ ва бошқа сабабларга кўра), шунингдек, эркаклар ҳам ўз ўрнини унутиб қўйган ва кўпинча аёлларга уларнинг ҳуқуқларини камситиш имконини беради, бунга яққол мисол жамиятда кўп хотинлилик деярли тўлиқ йўқлигидир.
ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!
Жинсий алоқа нафақат ҳузурланиш, балки инсон саломатлигини сақлаш ҳамдир. Жинсий алоқа Аллоҳнинг иродаси билан саломатликни сақлаш учун сабаб бўладиган тиббий заруратдир. Жинсий алоқа эҳтиёж пайдо бўлиши билан амалга ошиши керак.
Тез-тез жинсий алоқа қилишнинг баъзи фойдалари:
Юрак-қон томир тизими касалликлари, шу жумладан тромблар шаклланиши хавфини камайтиради
Турли мушак гуруҳлари тонус ҳолатида бўлади
Асаб тизимининг нормаллашуви (нормал уйқу, стрессга чидамлилик, хотиржамлик, яхши кайфият ва бошқалар.)
Аёлларда ПМС оғриқлари йўқолади
Одамнинг сезгилари кучли бўлади (ҳид билиш, эшитиш, кўриш, таъм билиш)
Тери, соч, тирноқлар яхши ҳолатда бўлади
Ортиқча калориялар йўқолади
Ҳуснбузарлар йўқолади
Она учун ҳам, ҳомила учун ҳам ҳомиладорлик енгил ўтишига ёрдам беради
Сперматозоидларнинг фаоллигини ва уларнинг сонини оширади, шунингдек, жинсий алоқа давомийлигини оширади
Иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳ.к.
Тез-тез жинсий алоқанинг етишмаслиги бу муаммоларни ривожлантиришда энг асосий омилдир, шунинг учун биродарлар ва опа-сингиллар имкон қадар эрта турмуш қуринг, гуноҳдан узоқлашинг ва истак пайдо бўлиши билан ёки ҳеч бўлмаганда тиббий мақсадларда жинсий алоқа билан шуғулланинг
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар эркак аёлини тўшагига чақирсаю, у келишдан бош тортса, фаришталар уни тонг отгунча бўлгунича лаънатлайдилар» («Фатҳул Борий ала Саҳиҳул Бухорий»)
“...Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, аёл эрининг ҳаққини адо қилмагунича, Раббисининг ҳаққини адо қилолмайди. Ҳатто уловнинг устида бўлган ҳолида, эри у билан қўшилишни талаб қилса, аёл туянинг устида бўлса ҳам, эрининг талабини қайтармаслиги керак» (Ибн Можа ривояти).