Бу тушунчалар Ғарб ва Шарқ маданиятларида тубдан фарқ қилади. Афсуски, тиббий адабиётларда этник озчиликлар орасида гигиена ва соғлиқни сақлашнинг ёмон аҳволда экани ҳақида маълумот топиш одатий ҳолдир. Психиатрия тизимида маданий ва диний дунёқараш ўзига хосликларини тушунмаслик кўпинча бошқа одамларга нисбатан этник озчиликлар аъзоларига ёмон муомала қилинишига олиб келади. Психиатрия тизими этник гуруҳларни ўз ҳис-туйғуларини ифода эта олмайдиган, тажовузкор ва психологик жиҳатдан етилмаган деб ҳисоблайди. Шуниси ажабланарлики, тиббиётнинг ушбу бўлимида ишлайдиган мусулмон мутахассислар жуда кам. Бундан хулоса келиб чиқадики, руҳий касалликлар таърифи Европа қадриятларига асосланган ҳолда, нима нормал ва нима нормал эмаслигини белгилаб берадиган шифокорларда ётади. Ҳозирги кунда мусулмон шифокорлари этник озчиликларни даволаш юзаки белгиланганини исботлашга уринмоқда, уларнинг маънавий оламига кириб боришга, қадрият ва кўрсатмаларини тушунишга ҳаракат қилинмаяпти. Мусулмонлар руҳий саломатлигининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш учун мусулмон жамоасининг қадриятлар тизимини замонавий психиатриянинг дунёвий постулатлари билан таққослаш керак. Мусулмоннинг ҳаётида энг муҳими Ислом ва иймон бўлиб, уни муаммолар ва касалликлардан ҳимоя қилади. Мусулмоннинг дунёқарашини шакллантиришда Ислом ҳал қилувчи роль ўйнайди, бу психиатрияга оид тадқиқотларида қайд этилган. Бу этно-диний гуруҳ учун Аллоҳнинг амрига биноан намоён бўладиган – ҳис-туйғулар билан сезиб бўлмайдиган ташқи куч ёки реал воқелик мавжудлигига ишонч сифатида руҳий касалликларни концептуаллаштириш барқарор тенденцияси мавжуд. Бу эътиқодда "ал-Қадар" ("тақдир") тушунчаси асосий ҳисобланади. Ҳар бир инсоннинг тақдири унинг пайдо бўлиши билан олдиндан белгиланган деб ҳисобланади. Ҳаётда бўладиган ҳар бир нарса тақдирлар китобига қайд этилади ва ибодат орқали ёки Аллоҳ таолонинг раҳматидан бошқа сабаб билан ўзгартирилмайди. Қуръонда айтиладики: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани Ўзи хоҳлаган кишидан кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, улкан гуноҳни тўқибдир» (Нисо, 48-оят)
Аллоҳ таоло тақдирларнинг яратувчисидир ва инсоннинг ривожланиши унга боғлиқ. Ҳаётдаги барча воқеалар унинг назорати остида бўлиб, фақат у томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бу ақида Қуръони Каримда мустаҳкамланган: «Аллоҳнинг изнисиз ҳеч қандай мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У Зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир» (Тағобун, 11-оят)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, оғриқдан азоб чекаётган одам шикоят қилмаслиги, аксинча, сабр қилиши зарур, чунки касаллик - гуноҳларнинг кечирилиши ва Аллоҳнинг ажрига сазовор бўлишнинг бир йўлидир. Касаллик инсон учун Аллоҳ таоло томонидан иймонининг мустаҳкамлигини, садоқати ва ишончини синаш учун берилган синов сифатида кўриб чиқилади. Амр ибн Усмон Ал-Маккий бу фикрни ривожлантиради: «Сабр инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, агарда у Аллоҳ юборган барча синовларга сабр билан, шикоят ва умидсизликсиз чидаса».
Қайд этилишича, соғлиғи ёмон одамлардан кўпинча бошқа одамлар учун ибодат қилиш сўралади, чунки улар Аллоҳнинг қаршисида покроқ ҳисобланадилар. Уларнинг дуосини Аллоҳ тезроқ қабул қилади, деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, замонавий жамиятда "мода" бўлган қора сеҳр (жоду ёки сеҳр), ёки ёмон кўз (назар), руҳий касалликлар ва ноўрин ҳаракатлар учун масъул бўлган ёвуз кучлар ҳисобланади. Бу ислом қоидаларини бузган шахсларнинг атрибутларидир. Бу муаммоларга дуч келган мусулмонлар одатда нажот сўраб Қуръонга мурожаат қилади (2:255, 285-286; 36, 113, 114 суралар).
Маълумки, эмоционал стресслар жисмоний ёки физиологик касалликлар билан чамбарчас боғлиқ. Тананинг ҳар қандай қисми, айниқса, юрак (руҳ, нафс, қалб, ақл) кўплаб анъаналарда эмоционал кечинмалар макон топадиган жой ҳисобланади. Безовталик ва бесабаб хавотир шахсдаги ноиттифоқлик, ўз Яратувчисидан узоқлашиб, адашиб қолган қалбни кўрсатади. Кучли, барқарор руҳий ҳолат инсоннинг ички жиҳатдан фикри-хаёли бир жойга тўплангани, хотиржам бўлиши ва Ислом қонунларига амал қилишини кўрсатади. Бағритош, ахлоқсиз одамлар ўзларини Худонинг норозилигига ҳукм этадилар. Улар кўпинча кўкрак соҳасида оғриқ ҳис қилади, дунёнинг исталган тилида "қалбдаги оғирлик"ни тасвирлайдиган ифодалар топишингиз мумкин. Исталган тилда юрак (қалб) – бу фикрлар, ҳис-туйғулар, онг ва хотира маконидир. Инсон қалби билан «ўйлайди», «англайди» ёки «хотирлайди» (Қуръони карим 63:3, 7:179). Бизнинг фикрлашимиз туйғулар билан чамбарчас боғлиқ, бу қуйидаги оятдан ҳам англашилади: «Қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва ёлғон гапирганлари учун уларга аламли азоб бор» (Бақара, 10-оят).
“Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”, деганларини эшитганман” (Имом Бухорий ривояти).
Мусулмонлар жамиятида руҳий касаллик одатда илоҳий Ирода ва гуноҳ учун жазо натижаси сифатида кўрилади ва уни даволаш учун диний усуллар қўлланилади. Даволанишга ишониш касаллик тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, қуйидаги сўзлар билан таърифланиши мумкин: «Жаҳолат-ла ёмонлик қилиб қўйиб, сўнгра тезда тавба қиладиганларнинг тавбаси Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиладир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир!» (Нисо, 17-оят), «Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам сизга ёрдам берар эди?! Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар» (Оли Имрон, 160-оят), «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд,28-оят).
Замонавий психиатрия тушунчалари маънавият доирасидан ташқарида ётади. Бу фан руҳий касалликларнинг пайдо бўлишини инсоннинг биотиббий моделидаги оғишлар билан изоҳлайди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳис-туйғулар ва фикрлар мувозанатини назорат гормонал механизмларида бузилиш оқибатида, хусусан, мияда кимёвий номутаносибликка олиб келадиган сеотонин ва дофамин етишмаслиги ёки ортиқчалиги сабабли содир бўлади. Клиник таниб олинадиган кайфият бузилишининг кенг доиралари асосида шифокорлар одамнинг касал ёки соғлом эканлигини аниқлайди. Психиатрия клиник таниладиган кайфият бузилиши кенг доираси асосида руҳий хаста деб тан олинган одамларни таснифлаш, ташхис қўйиш ва даволаш билан шуғулланади. Бинобарин, инсон ўзининг диний, ижтимоий ва атроф-муҳит омилларидан ажратилган ҳолда кўриб чиқилади. Психиатрия тушунчалари Ғарб маданиятларида мавжуд бўлган материализм, руҳ ва тананинг ажратилиши фалсафий тушунчаларига асосланади. Бутун тажриба турли таркибий қисмларга бўлинади: «овозлар эшитиш», «тушкунлик ҳисси» ва бошқалар. Демак, инсон тажрибаси ва тушунчаларини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган Аллоҳнинг олий қудратига иймон ва жазо каби бошқа ҳаётий жиҳатлар доимий равишда эътиборсиз қолдирилмоқда. Инсон азобининг маъносини тушунишда диннинг тутган ўрни шифокорлар томонидан ҳисобга олинмайди.
Биотиббий модель шуни кўзда тутадики, руҳий касалликлар ёки табиий ривожланиш йўлидан четга чиқиш, фақат Ғарб психологияси таклиф қилаётгандек, антидепрессантлар ёки замонавий техник аралашув ёрдамида даволаниши керак. Бу ерда Ғарб маданияти ғояларини бошқа маданиятлар вакиллари, хусусан, онгнинг материалистик тушунчалари ҳамда саломатлик ва касаллик тушунчаларига қўшилмайдиган мусулмонларга зўрлаб қабул қилдириш таҳдиди юзага келади.
Ислом инсоннинг биотиббий модели ҳақида мутлақо бошқача назарияни таклиф қилади. Ғарб нуқтаи назари "ўзлик" (эго) га қаратилган бўлса-да, Ислом бизга атрофимизга қарашни ва инсоннинг Худодан хабардорлигини аниқлашни ўргатади. Ушбу мақолани ёзаётиб, бир нечта жиддий саволлар туғилди. Муаммолари илдизини диний номукаммаллик ва иймони заифлигида кўрган одамларга таблеткаларни буюриш қанчалик ўринли? Диндор бўлмаган мураккаб психо-диний муаммоларни енгишда ҳақиқатда ёрдам бериши мумкинми?
У ёки бу маданият вакиллари учун даволаш усулларини топишга ҳаракат қилишда, аввало, инсон вояга етган маданиятнинг диний хусусиятларини ҳисобга олишимиз керак. Тил ва миллий либоснинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтирмасдан, беморнинг ҳаёти ва ўлими ҳақидаги тушунчаларни кўриб чиқишимиз керак.
Беморлар гуруҳи билан умумий тил топишиш учун улар нуриги дунёдаги ҳаёт (Исломда - охират) ҳақида нима деб ўйлашлари ва бу тушунча уларнинг жамиятида қандай ўрин эгаллаши билан батафсил танишиш лозим. Бошқача айтганда, диний тасаввурлар йўналишида иш олиб бориб, бошқаларнинг ички дунёсини тушунишда олға қадам ташлаймиз. Психотерапияга ғарб ёндашуви диний гурухлар ва жамиятлар ёндашуви билан мулоқотга киришиши керак. Кўп одамлар учун имон ва маънавият яхлит шифо жараёнининг бир қисми бўлиши мумкин. Ушбу воситалар билан одам "марказ" - уларнинг хаотик ҳаётига тикланиш учун зарур бўлган тинчлик ва хотиржамликни келтирадиган мувозанатни топади. Агар биз жамиятимизнинг хилма-хиллиги билан ижодий ҳамкорлик қилиш ва уни баҳолашни истайдиган бўлсак, қўшни халқларнинг маънавий тамойиллари ва қадриятларини ўрганишга жиддий киришишимиз лозим.
Дин ва руҳий саломатлик
Социолог-олимлар аллақачон инсоннинг касаллик ва соғлом ҳолати ўртасида аниқ чегара ўтказа олмасликларини тан олдилар. Кўп сонли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳаёт ва ўлимни идрок қилиш ва тушуниш одам вояга етган ва тарбия топган маданиятга боғлиқ бўлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси