close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кутилмаган самаралар. COVID пандемияси оқибатида қайси касалликлар деярли йўқ бўлиб кетди?

Европада қизамиқ, Россияда эса - грипп эпидемияси тўхтади. Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб одамлар саломатлигига катта зарар етказди ва одамларни улар учун мутлақо янги: ниқоблар, антисептиклар, алоқаларни чеклаш режимда яшашга мажбур қилди. Аммо COVID-19га қарши кураш кўплаб назорат қилинадиган инфекцияларнинг салмоғини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берди.

Қизамиқ ва қизилча

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг маълумотларига кўра, 2020 йил июнидан бошлаб Европа минтақасида (жумладан, Россияда) касалланишлар сони рекорд даражада паст бўлганлиги ҳақида гапириш мумкин. Бюро ўтган йил ноябрига бўлган ҳолатдаги маълумотлар билан ҳисобот эълон қилди.
Агар йил бошидан буён 12191 қизамиқ ҳолати ва ушбу касалликдан 10 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган бўлса, масалан, ноябрь ойида фақат 13 киши қизамиқ билан касалланган. Улардан тўрттаси - Бельгияда, учтаси - Туркия ва Украинада, Грузия, Қозоғистон ва Ирландияда биттадан ҳолат. Ўтган йилнинг бошидан буён қизамиқдан ўлим қайд этилмади!
Шунга ўхшаш ҳолат қизилча билан ҳам қайд этилди – 2020 йил ноябрида Европа минтақасида фақат 4 та ҳолат рўйхатга олинган.
Роспотребнадзор маълумотларига кўра, Россияда сентябрь ойидан буён қизамиқ ҳолатлари аниқланмаган. Қизилча янги ҳолатлари ҳақида апрель ойидан бери маълум қилинмаган.
Педиатр Сергей Бутрий ўзининг телеграм каналида ёзганидек, «Менимча, бошқа кўплаб инфекциялар, айниқса антропоноз инфекциялар пасаяди. Ўйлайманки, инсоният бу пандемиядан шахсий ёки жамоат саломатлигига умуман бошқача ёндашув билан чиқади».

Грипп

2021 йи 15 январда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда грипп амалда йўқотилгани ҳақида маълум қилди.
«Бугун мамлакатда грипп йўқ, эслатиб ўтаман, январнинг ўрталарига келдик. Бунақаси ҳали умуман бўлмаганди», — деди Попова.
Роспотребнадзор эпидемиология Марказий илмий-тадқиқот институти Молекуляр диагностика маркази эксперти Михаил Лебедевнинг айтишича, бундай пасайишни коронавирус пандемияси туфайли қўйилган чекловлар ҳамда эмлашнинг юқори даражаси билан изоҳлаш мумкин.
«Менинг фикримча, бу кўп жиҳатдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун бутун дунёда мавжуд бўлган карантин тадбирларига боғлиқ. Улар гриппнинг тарқалишини ҳам олдини олади», - дейди Лебедев «АиФ»га берган интервьюсида.
Бутун дунёда ҳам шунга ўхшаш вазият. ЖССТ маълумотларига кўра, 2020 йил охирида дунёда грипп билан касалланиш 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 98% га камайди.
Вирусологлар ёзда эпидемия мавсумида грипп ва коронавирус тўлқинлари бир вақтга тўғри келиши мумкин ва улар биргаликда кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлиши мумкин деган хавотирларни билдирдилар. Аммо бу ўз тасдиғини топмади.

Ичак инфекциялари

Кузда Роспотребнадзор хабар қилганидек: 2020 йилнинг 8 ой давомида ўткир ичак инфекциялари билан касалланиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробарга камайди.
Бундан аввалги йилда - 502 минг ҳолат, ўтган йили - 296 минг ҳлат қайд этилганди. Мутахассислар буни бир талай сабаблар билан изоҳлайди. Биринчидан, пандемия пайтида ресторанлар деярли ишламади, иккинчидан, россияликларнинг аксарияти қўлларини тез-тез юва бошладилар. Ротавирус ўчоқлари тез-тез пайдо бўлиб турадиган денгиз бўйидаги курортларга сайёҳлар оқими ҳам жуда камайиб кетган.

"Болалар" касалликлари: сувчечак, кўкйўтал ва педикулёз

2020 йилда болаларга хос бўлган инфекциялар - педикулёз, кўкйўтал ва сувчечак - 43% камайди, дейишди Роспотребнадзор Нижний Новгород бўлими деди. Худди шундай рақамлар Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам берилган.
«Бу жуда яхши кўрсаткич, чунки грипп ва ЎРВИдан кейин болалар орасида сувчечак ҳар доим иккинчи ўринда бўлган. Бирдан бундай кескин пасайиши рўй берди» - деди матбуот анжуманида ташкилот вакили Наталья Садыкова.

Геморрагик иситма

Пандемияга қарши курашнинг кутилмаган самараси Удмуртияда ҳам қайд этилди. У ерда ҳар йили мингдан ортиқ киши буйрак синдромли геморрагик иситма (БСГИ) билан касалланарди. Касалликни кемирувчилар тарқатади, шунинг учун у сичқон касаллиги деб ҳам аталади. БСГИ одамдан одамга маиший йўл билан ўтади.
2020 йил бу касалликка чалинганлар сони – асосан COVID-19 пандемияси туфайли қўйилган чекловлар туфайли –уч баравар қисқарди.

Хавотирли янгиликлар: сил касаллиги

Аммо сил касаллиги билан вазият аксинча. Касаллик юқумли бўлишига қарамай, ижтимоий масофа режимлари касалланган одамлар сонини камайтиришга ёрдам бермади. Аммо силга қарши чора-тадбирлар харажатлари икки баравар қисқарди қолди: ЖССТ маълумотларига кўра, 2020 йилда дунёда сил касаллигининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун 6,5 миллиард доллар ажратилган - бу БМТ декларациясида кўзда тутилган маблағнинг ярмидир.
Бунинг сабаби оддий: COVID-19 га қарши курашиш учун пул керак эди. Лекин ЖССТ бу ахборотни хавотирли деб ҳисоблайди ва у сил эпидемияси олиб келиши мумкин, деб огоҳлантиради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase