Шу аснода, Москва соғлиқни сақлаш департаментининг муфассал маълумотларига кўра, «ортиқча ўлим кўрсаткичлари» 98-100% коронавирус билан боғлиқ. Агар аслида деярли барча ортиқча ўлим кўрсаткичлари эпидемия билан боғлиқ деб ҳисоблайдиган бўлсак, тахмин қилиш мумкинки, 2020 йил коронавирусдан ўлим ҳолатлари ҳукумат расман эълон қилган 57 минг кишидан 6,3 баравар кўп бўлган. Бу эса, шуни англатадики, Россия 2020 йил коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи (АҚШ дан кейинги) ўринни эгаллади ва аҳоли жон бошига ҳисоблаганда энг кўп азият чеккан бешликка кирди. Феврал бошига келиб эса, Россия аҳолининг ҳар 100 минг кишига ҳисоблаганда биринчи ўринга чиқиб олган.
2020 йил Россияда коронавирусдан 350 киши вафот этди. Мамлакатда ўлим кўрсаткичлари 18%га ўсди.
Ноябр (ортиқча ўлим кўрсаткичлари — 80 461 киши) ва айниқса, декабрь (96 012 киши қўшимча ўлганлар) энг оғир ойлар бўлди.
Декабрь натижаси май ойида эпидемия авжига чиққандаги кўрсаткичдан 4,5 баравар ортиқ бўлди. Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланган сентябрдан бошлаб, эпидемиянинг 358 минг қурбонидан 232 минг киши вафот этган.
Росстат эпидемия бошиданоқ мамлакатда ўлим сабаблари бўйича кўрсаткичларни эълон қилишни тўхтатган эди, шу сабабли биз коронавирусдан ўлим ҳолатлари ва бошқа сабабларга кўра, ўлим ҳолатлари қандай нисбатда эканини аниқ билмаймиз. Бироқ 2020 йил вирусдан ўлганлар сонидан кўра 2019 йил фақат қон айланиш тизими касалликлари (2019 йил 850 624 ўлим) кўп бўлган. Бунда ўсимталардан ўлим сони анча кам бўлган (2019 йил 293 630 киши). Бунда вирус йилнинг 9 ойи давомида тарқалган.
2020 йил аҳолининг табиий камайиши (миграцияни ҳисобга олмасдан) 688 минг кишини ташкил қилган – чунки ўлим кўрсаткичлари сони ўсишидан ташқари, сўнгги йилларда бўлгани каби туғилиш кўрсаткичлари ҳам пасайган. Натижа 1990-йиллардаги аҳолининг пасайиши билан таққослаш мумкин бўлган даражада: СССР парчаланиб кетган маҳалдан бошлаб энг ёмон кўрсаткич 2000 йил 958 минг киши даражасида қайд этилган, 2019 йил эса бу кўрсаткич 317 минг кишини ташкил қилган.
Россия — дунёда коронавирусдан энг кўп азият чеккан мамлакат
Россия коронавирусдан ўлим ҳолатларини пасайтириб кўрсатишда етакчилардан бири (йиллик маълумотларга кўра, вирусдан расман эълон қилинган ўлимлар ва ортиқча ўлимлар ўртасидаги фарқ деярли 6.3 марта бўлган; декабр ўлим ҳолатларини пасайтириб кўрсатиш бўйича рекордчи бўлган).
Биз Москва каби бутун мамлакат бўйлаб ҳам ортиқча ўлим кўрсаткичлари деярли 100% COVID-19 туфайли деб тахмин қиладиган бўлсак, Россия коронавирус эпидемияси билан боғлиқ ўлим кўрсаткичлари мутлақ сони бўйича иккинчи ўринда бўлади, ҳисоблаб чиқди Тюбинген университети тадқиқотчиси Дмитрий Кобак. Фақат аҳолиси икки баробар кўп бўлган Қўшма Штатлар Россиядан юқоридан ўрин олган.
Аҳолининг ҳар 100 минг кишига вирусдан ўлим кўрсаткичлари бўйича ҳам Россия, Кобак фикрига кўра, 2020 йилда етакчилардан бири эди: фақат Перу ва Сан-Марино каби Европадаги бир неча кичик мамлакатларда у кўрсаткич юқорироқ бўлди. Бироқ, эпидемияга аниқ таъсир кўрсатадиган бир неча мамлакатлардан ортиқча ўлим ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслигини ёдда тутиш керак (масалан, Ҳиндистонда ҳеч қандай статистика йўқ).
Январь ойи, коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Роспотребнадзорнинг расмий маълумотларига қараганда, декабрдан кам бўлмаган даражада оғир келди. COVID-19 сабабл ўлим ва ортиқча ўлим расман эълон қилинган миқдори ўртасидаги нисбат (на ўша 6,3 марта) давом етса, 2021 йил бошидан 9 февралгача бўлган ортиқча ўлим 129 минг ортиқча бўлди. Бу шуни англатадики, Россияда бугунги кунда эпидемия бошланганидан буён 480 мингдан ортиқ одам ўлган.
Агар бу тахминий ҳисоб-китоблар тўғри бўлса, Россия ўлимларнинг нисбий сони бўйича аллақачон биринчи ўринга чиқиб олган ва ўлимларнинг мутлақ сони бўйича АҚШга яқинлашган.
Ўлим кўрсаткичларининг бу сонига ҳокимиятнинг ҳаракатлари сабаб бўлган. Хусусан, Конституция бўйича овоз беришни ўтказиш
Росстатнинг ўлим кўрсаткичлари ҳақидаги ойлик маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, баҳорда эпидемиянинг биринчи тўлқини пайтида вирус Москва шаҳри, Москва вилояти, Санкт-Петербург, мамлакатнинг Марказий қисмидаги ва Шимолий Кавказдаги бир нечта ҳудудларда фаол тарқалди. Бунда карантинда ўтира олмаган аҳолининг энг ижтимоий фаол гуруҳларига (масалан, шифокорларга) таъсир кўрсатди.
Ушбу гуруҳлардаги одамлар оммавий касал бўлиб чиққанида (гуруҳ ичида жамоавий иммунитетни олгандан кейин), эпидемия пасайишни бошлади. Иқтисодиётнинг ҳолати ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак овоз беришдан хавотирга тушган ҳукумат деярли барча чекловларни бекор қилишга шошилди. Эпидемия тест ўтказиш ва уларнинг алоқаларни аниқлаш орқали кузатиш мумкин бўлган зарарланган одамлар сонига қадар пасайтирилмади.
Июл ойида вирус Урал ҳудудлари бўйлаб тарқалди. Август ойида Сибирда эпидемиянинг биринчи тўлқини бошланди. Эҳтимол, вирус Москва ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам илгари касалланмаган ижтимоий ва профессионал гуруҳларга кириб борган.
Сентябр ойида мактаб ва университетлар очилиб, катталар дала ҳовлиларидан қайтгач, вируснинг тарқалиши кескин тезлашди. Ноябрга келиб эпидемия мамлакат бўйлаб тарқалди. Расмийлар эса баҳордаги каби қаттиқ чекловлар қўймади. Кўриниб турибдики, кўрилган индивидуал чоралар вирус тарқалишини яна тўхтатиш учун етарли бўлмади.
Натижада, Россия иқтисодиётининг пасайиши аслида Европа ёки АҚШга қараганда камроқ эди. Бироқ, муаммолар йўқ эмасди: биринчидан, ҳокимият, кўп мамлакатлардан фарқли ўлароқ, даромадлари кескин камайиб кетган аҳолининг карантиндан кўрган зарари ўрнини қоплаш учун тайёр эмас эди; иккинчидан, инқироздан чиқиш йўли ривожланган ва аксарият ривожланаётган мамлакатларда нисбатан Россияда анча қийин бўлиши мумкин.
Россияда аҳолининг қарийб ярми касал бўлиб чикди. Шу билан бир пайтда, учинчи тўлқин хавфи сақланиб турибди. Ортиқча ўлим кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар ёрдамида (Россияга ўхшаш ёш структурасига эга аҳоли ўртасида вирусдан ҳақиқий ўлим кўрсаткичларини билган ҳолда), касал бўлиб чиққанларнинг тахминий сонини ҳисоблаш мумкин. Вируснинг ўлим билан тугаш (IFR) кенг таркалган 0,66% да баҳолашга эътибор қаратсак, январ бошида касал бўлганларнинг улуши мамлакат аҳолисининг 45-47% га етди. Январ ойида, афтидан, бу улуш 50% дан ошди. Бу, эҳтимол, жамоавий иммунитет остонасига яқин, ундан кейин эпидемия пасайиши керак. Бошқа мамлакатларда - Осиёдан Европага ва АҚШга қадар - жамоавий иммунитетга аҳолини эмлаш орқали эришиш мумкин. Унга эришгунга қадар одамлар ўртасида алоқа чекланиб қолаверади.
Бироқ, жамоавий иммунитет остонаси баҳорда кўтарилиши мумкин - агар Россияга вируснинг британча юқумли штаммлари кирса. Бу эпидемиянинг ҳақиқий учинчи тўлқинига, соғлиқни сақлаш тизимида янги инқирозга ва 100 мингдан ортиқ кишининг ўлимига олиб келиши мумкин.
Эпидемиядан Поволжье энг кўп азият чекди. У ерда кўплаб минтақаларда ўлим кўрсаткичлари даражаси кучли пасайитириб кўрсатилган.
2020 йил коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари сони бўйича мутлақ етакчи, албатта, Москва бўлди (бу ерда эпидемия давомида ортиқча ўлим кўрсаткичлари 23,5 минг кишини ташкил қилди).
Бироқ аҳолининг ҳар 100 минг кишисига ҳиоблаганда Самара вилоятидаги вазият энг оғир. Бу ерда ҳар 100 минг кишидан 283 киши вафот этган (Москвада — «атиги» 186 киши).
Самара вилоятидан кейинги ўринларни Оренбург вилояти (ҳар 100 минг киши 268 киши), Татаристон (239 киши) ва Бошқирдистон (236 киши) эгаллаган. Қизиғи шундаки, ушбу ҳудудлар 2020 йил давомида коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари камлиги ҳақида хабар берган. Бошқирдистонда, масалан, коронавирусдан ортиқча ўлим ҳолатлари ва «расмий» қурбонлари сони 114 марта фарқ қилган.