close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар энг кучли витамин номини айтдилар

Америкалик олимларнинг аниқлашча, турли инфекцияларга қаршилик кўрсата оладган энг кучли витамин В3 ҳисобланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу витамин аксарият мавжуд дорилар улар олдида кучсиз бўлиб қоладиган бактерияларни йўқ қила олади.

Экспериментларга кўра: ниацин (тоза витамин В3) иммунитетни минг баравар кучайтиради, бунда организмнинг ҳимоя функциялари шунчалик фаоллашадики, у тилларанг стафилококан ва бошқа жиддий вируслардан табиий ҳимояга эга бўлади. Жуда катта миқдорда у ҳаттоки ВИЧ ривожланишини ҳам тўхтатиши мумкин, деб ишончи комил олимларнинг.
Тажрибаларда мутахассислар B3 витаминининг тавсия этилган кундалик меъёридан сезиларли даражада ошиб кетган дозалардан фойдаланишган. Лекин шу билан бирга, ниацин саломатлик учун мутлақо хавфсиз бўлиб чиқди.
Бироқ америкалик мутахассисларнинг бу "кашфиёти" янги эмасди. 50-йилларнинг охирларида тадқиқотчи ва олим Л. Рон Хаббард (дианетика ва саентология асосчиси ва муаллифи) витамин B3 инсон организмидан токсинларни чиқариб ташлашини аниқлади. Шу билан бирга, у витамин жуда катта дозаларда (кунига бир неча минг миллиграммгача) ҳам мутлақо хавфсиз эканлигини исботлади.
Бундан ташқари, ниацин 45 йилдан ортиқ мобайнида организмни заҳарланишдан тозалаш воситаси сифатида ишлатилган. 2002 йилда Қўшма Штатларда 11 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳужуми жойида ишлаган ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар Рон Хаббарднинг Niacin ҳақидаги юқорида қайд этилган кашфиётлари асосида детоксификация дастуридан ўтдилар. Кейинчалик Мексика кўрфазида нефт тўкилиши содир бўлгач, худди шу дастурдан нефтб йиғиш ва ифлосланган пляжларни тозалашга ёрдам берган қутқарувчилар ва кўнгиллилар томонидан ҳам ўтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase