close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Al Jazeera (Қатар): Қатарлик олимлар коронавирусни даволашда туялар ёрдамидан умид қилмоқда

COVID-19 дан вакциналар мавжудлигига қарамай, инсоният ҳамон коронавирус инфекциясига чалинган одамларни даволаш учун янги ва самарали препаратлар ишлаб чиқишга эҳтиёж сезмоқда. Қатарлик генетика, микробиология ва иммунология профессори, доктор Лотфи Шошаннинг таъкидлашича, ечим бир ўркачли туяларда.

Weill Cornell Medicine-Qatar тадқиқотчиларининг ҳисоблашича, туялар COVID-19 янги коронавирус инфекциясини даволашда ёрдам бериши мумкин бўлган терапевтик антитаналар потенциал манбаларидан бири ҳисобланади.
16 февраль, сешанба куни Weill Cornell Medicine-Qatar баёнот бердики, COVID-19 дан бир нечта вакцина мавжуд эканлигига қарамай, инсоният ҳамон касалликни самарали даволаш ва номаълум коронавируслар олиб келиши мумкин бўлган бўлғуси пандемияларнинг олидини олишга эҳтиёж сезмоқда.
Weill Cornell Medicine-Qatar генетика, микробиология ва иммунология профессори, доктор Лотфи Шошанинг фикрига кўра, масаланинг ечими бир ўркачли туяларда. Туяларнинг моноклонал антитаналари (нанотаналар) катта миқдорда ишлаб чиқилиши ва оддий антитаналар йўқ қила олмайдиган вирусларни енгиши мумкин.
Мос келувчи тадқиқот JCI Insight илмий журналида чоп этилди.

Антитаналар ўзи нима?

Инсон геноми тадқиқотлари Миллий институти (NHGRI) маълумотларига кўра, антитана бу - қонда айланадиган, бактериялар ва вируслар каби ёт унсурларни аниқлайдиган ва йўқ қиладиган иммун тизимининг оқсил қисмидир.
Антиген деб аталадиган бегона модда таъсир қилгандан сўнг, инсон организми унинг қонида айланишда давом этадиган антитаналарни ишлаб чиқаради. Келажакда улар организмни ушбу антиген таъсиридан ҳимоя қилади.
Антитаналар В-лимфоцит ёки (В-ҳужайра) деб аталадиган оқ қон ҳужайрасининг ўзига хос туридан ишлаб чиқарилади. Улар иккита енгил (L-занжир) ва иккита оғир (H-занжир) полипептид занжирлардан иборат бўлади. Бироқ организм турли антигенларга жавоб бериши мумкин бўлган бошқа антитана турларини ҳам ишлаб чиқишга қодир.
Антигенлар инсон организми учун бегона бўлган ҳар қандай моддалардир. Бу вирус, шу жумладан коронавирус ёки бактериялар бўлиши мумкин.
Доктор Шошан COVID-19 коронавируси 2002 йилда оғир ўткир респиратор синдроми (SARS) ва 2012 йилда Яқин Шарқ респиратор синдромидан (MERS) уч баробар тезроқ тарқалганини эслатди. Юқоридаги вирусларнинг барчаси коронавирусларнинг бир хил оиласига тегишли ва одамларга оралиқ ташувчи орқали кўршапалаклардан ўтган. Мисол учун, MERS вирусининг ягона оралиқ хўжайини бир ўркачли туя бўлган.
 "Туяларда MERS вирусига қарши антитана топиш жуда осон, аммо бу касалликка чалинган туяни топиш жуда кам, шунинг учун битта туянинг иммун тизими инфекцияни тезда бартараф этишга қодир бўлиб туюлади. Бизнинг гипотезамиз иккита вирус - MERS ва COVID-19 ўртасидаги ўхшашликка асосланган. Бу бизга MERS антитаналари эҳтимол, COVID-19 коронавирусига қарши самарали бўлади, деб ўйлашга имкон беради" деди доктор Шошан.
Тадқиқотлар Weill Cornell Medicine-Qatar, Қатар миллий тадқиқотчилик фонди, Жамият соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қатар тароф-муҳитни асраш ва муниципалитет вазирлиги кўмаги амалга оширилди.
Weill Cornell Medicine-Qatar, Sidra Medicine ва Жамият соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳамкорлар билан ўтказилган тадқиқот давомида доктор Шошан аниқладики, бир ўркачи туяларда MERS вирусига антитаналар ҳақиқатда COVID-19 вирусининг нишон-ҳужайраларга ёпишишининг олдини олишга қодир экан.
Тадқиқотчилар кейин антитаналар илғор молекуляр техникаси ёрдамида туя танасида COVID-19 вирусига қандай жавоб беришини аниқлади. Бу тадқиқотчиларга вирусли оқсилларнинг антитаналар ишлаб чиқариш ва вирус ишининг бузилиши учун жавоб берадиган қисми ҳақида аниқ тасаввур қилди.
SARS, MERS ва covid-19 коронавируслари жуда ўхшаш эканлиги сабабли уларни даволаш учун ўхшаш дорилардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, олинган натижалардан битта оилага мансуб бўлган бўлғуси коронавируслар ва турли штаммларга қарши курашиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Генетик модификация қилинган антитаналар

«Терапия туяларнинг ҳар бири вируснинг турли қисмларини аниқлайдиган 3-4 та кичик антитаналарини бирлаштирадиган генетик модификация қилинган антитаналарига асосланади. Коронавирус юқтириб оган одамга бу антитаналар киритилади ва 3-4 та антитанадан иборат комбинация муваффақиятли даволаниш имкониятини оширади», — деди доктор Шошан.
Инсон иммун тизими трансплантация пайтида ҳайвон органларини рад этса-да, тадқиқотчилар туялардан антитаналарни ишлатишда муаммо бўлади, деб ҳисобламайди.
Доктор Шошаннинг айтишича: «Биз вирусга қарши курашиш учун антитаналарнинг маълум қисмидан фойдаланамиз. Биз бир ўркачли туялар томонидан ишлаб чиқарилган антитаналарга қарайдиган бўлсак, улар инсон организми томонидан ишлаб чиқарилган антитаналарга ўхшаш эканлигини кўрамиз. Шу сабабли биз даволашда салбий иммун жавоб кутмаймиз».
Унинг таъкидлашича, антитаналар билан даволаш ҳозирги вакциналарга муқобил вариант бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, вакциналар пандемия оқибатларини пасайтиради ва жамоавий иммунитет яратишни таъминлайди, лекин ҳали бартараф этилиши лозим бўлган тўсиқлар бор. Улар қаторига маълум вақтдан кейин пайдо бўладиган янги коронавирус штаммларини киритиш мумкин. Гарчи экспертлар айрим вакциналарнинг COVID-19 ва янги мутация қилган штаммларга қарши самарадорлигини таъкидласа-да, вакциналар биринчи галда вирус тарқалишини чегаралашга қаратилган, одамларни даволашга эмас. Якуний ҳисобда коронавирус билан кўплаб одамлар касал бўлиб чиқади, араб туяларидан олинган антитаналар эса давлаш усули сифатида фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқотнинг кейинги босқичида уарнинг гипотезаси тўғри эканлиги, туялардан олинган антитаналардан фойдаланиш эса хавфсиз ва самарали эканлигини тасдиқлаш режалаштирилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase