Абу Муслим
Мисрнинг марҳум президенти Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни, кеч оқшомда, тўсатдан юрак хуружидан вафот этди, деб хабар қилди Anadolu агентлиги оиладаги манбага ҳавола қилган ҳолда. Манбаларнинг хабар беришича, йигирма ёшдан сал ошган Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни мамлакат пойтахтининг жануби-ғарбидаги Гизада Оазис касалхонасида вафот этди. Инсультга нима сабабчи бўлганлиги ҳанузгача номаълум. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Узоқ муддатли истиқболда Россиянинг барча минтақаларида аёллар сони эркаклар сонидан катта бўлиши кутилмоқда. Росстат баҳоларига кўра, 2036 йил эркаклар сони аёллардан кўп бўладиган ягона минтақа Чукотка бўлади. Ҳозир бу ерда ҳар мингта эркакка 956 та аёл тўғри келади.
Тель-Авив бомбардимон қилишни давом эттирмоқда, Ҳизбуллоҳ ўч олишга ваъда бермоқда. Бундан бир неча кун олдин Исроил Байрут томон учувчисиз иккита учар аппарат жўнатди. Уларга Ҳизбуллоҳ шиалар гуруҳи билан боғлиқ объектларга зиён етказиш вазифаси юкланганди. Ҳужум нисбатан муваффақиятли якун топди – битта дрон уриб туширилди, иккинчиси эса Ливан потахтининг жанубий қисмида жойлашган нишонгача етиб борди.
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россия аҳолисида истеъмол кредитлари бўйича қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти 8,3%дан 8,8%гача ўсди, бу 2014 йил инқирозидаги энг юқори кўрсаткичларга яқин бўлиб, ўшанда ушбу кўрсаткич 9,3%га етганди, хабар қилади Россия Банки.
Kraft Heinz компанияси инқирозни бошидан кечирмоқда. 2018 йил октябрдан бошлаб молиявий регулятор SEC бухгалтерия ҳужжатларини текшириб, унга нисбатан текширув ишлари билан шуғулланмоқда. У ҳақида ноябрь ҳисоботида ёдга олиб ўтилмаган, дейди CNN. Маълумотлар яширилиши «секинлаштирилган бомба» бўлиб, топ-менежментга нисбатан ишончсизлик тўлқини ва акцияларда салбий динамикага сабабчи бўлди.
Шарқ мамлакатлари аҳолиси ишончи комилки, бақлажон бу – узоқ умр ҳадя этиши мумкин бўлган сабзавотдир. Бу ерда биз ушбу сабзавотнинг фойдаси ҳақида ҳатто баҳслашмаймиз ҳам. Лекин консерваланган кўринишдаги бақлажонда, шунингдек, бақлажон икрасида фойдали моддалар борми? Мутахассислар бу саволга жавоб беришга уриниб кўрдилар.
Мавжуд кўп сонли ва хилма-хил ташхислар орасида кўпинча шундайлари ҳам учрайдики, улар табиатда умуман мавжуд эмас. Дарвоқе, хорижда шифокорлар бизнинг «ташхис»лар ҳақида ҳатто эшитмаган бир пайтда бизда бу касалликлар «муваффақият» билан даволанади.
Ўзини Россия ва Совет Иттифоқи билимдони деб ҳисоблайдиган мўътабар португал журналисти сиёсатчилар тарихдан, тўғрироғи, уни қалбакилаштиришдан сиёсий қурол сифатида фойдаланишни тўхтатмас экан, мамлакатлар ўртасида нормал биргаликда мавжуд бўлишни кутмаслик керак. Бу фикрга қўшилмаслик мумкин эмас, лекин... Навбатдаги сафар у фақат Россияга ва шахсан Путинга эътироз билдирмоқда.
Германия Федерал президенти Штайнмайер Иккинчи жаҳон урушининг бошланган санасига бағишланган Варшавада бўлиб ўтган хотира тадбирлари давомида Европани янада кучайтириш ҳақида гапирди. Польша президенти, ўз навбатида, унга Путиннинг нима сабабдан таклиф қилинмаганлигини тушунтирди.
Саудия Арабистони Таълим вазирлиги Усмоний империясининг меросига ва унинг Арабистон ярим оролининг баъзи қисмларига нисбатан олдинги бошқарувга бўлган қарашларини ўзгартириб, ўзининг тарих дарсликларига бир қатор ўзгаришлар киритди.