Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Олий суди Айодхьа шаҳрида ўрта асрдаги Бобур масжиди харобалари жойлашган мунозарали ер участкаси бўйича ҳиндулар фойдасига қарор чиқарди, улар ҳозирда бу ерда ўз ибодатхонасини қуриши мумкин.
Ҳиндистонда мусулмон ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатлари ва диний амалиётни тартибга солувчи асосий ташкилот - Бутун Ҳиндистон Мусулмонлари шахсий ҳуқуқ кенгаши (AIMPLB) Олий суднинг ҳукмига қарши чиқишга қарор қилди.
"Асосий қадриятлар миллий шармандалик даражасида бузилган тақдирда, 5 акр ер шаклидаги компенсация яраларни ҳеч қандай даволай олмайди деб ишонамиз", дейилади кенгашнинг Лакнавда бўлиб ўтган йиғилишида берган баёнотида.
Шу билан бирга, отаси Ҳашим Ансари Бобур масжиди ҳақидаги ишнинг энг дастлабки ва энг эски даъвогарларидан бири бўлган мусулмон фаоли Иқбал Ансари, бошқа даъвогар Ҳожи Меҳбуб сингари Олий суднинг ҳукмига қарши чиқмасликка қарор қилди. Уттар-Прадеш штати марказий сунний вақф кенгаши ҳам суд қарорига қарши чиқмоқчи эмас.
Ҳиндистон мусулмонлар кенгаши Бобур масжиди ҳақидаги шов-шувли иш бўйича ўз позициясини маълум қилди
Ҳиндистоннинг етакчи мусулмонлар ташкилоти мамлакат олий судининг мусулмонларга баҳсли ер майдонига эгалик ҳуқуқини рад этиш ҳақидаги қарорига жавоб берган ҳолда Айодхьадаги кўп жафо тортган Бобур масжиди бўйича ўз вердиктини чиқарди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси