close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қодиров «ўлдириш»га даъват қилганини тушунтириб берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ОАВ унинг тармоқдаги ҳақоратлар учун қатъий жазолаш зарурлиги ҳақидаги фикрларини нотўғри талқин қилганлигини айтди. BBC рус хизматининг хабар қилишича, ноябрнинг бошларида ҳукумат мажлиси пайтида Қодиров интернетда ҳақорат қолдираётган ва ғийбатлар тарқатаётган шахсларни «ўлдириш, қамаш, қўрқитиш» асносида тўхтатишга чақирган.

Ўшанда Кремл ушбу учрашувнинг стенограммасини кўрмаганликларини ва Чеченистон Республикаси раҳбарининг баёнотларини келажакда баҳоламоқчи эмасликларини айтишди.
Қодиров ушбу иборани айтганини тасдиқлади ва бу чечен этикасига мос келишини таъкидлади. “Сиз ғазабланган бир нарса айтганда, улар бузиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бизнинг одобимизга, одатимизга кўра, шундай чиқди: "Мен сени ураман, ўлдираман, йиртиб ташлайман" ...
Сен бирон нарса деб гапирсанг, сўзма-сўз таржима қилишади»,— дея иқтибос келтиради «Кавказский узел» чечен раҳбарининг «Грозный» телеканали эфирида айтган сўзларини.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase