Бироқ АҚШ Миллий хавфсизлик Кенгаши амалдорлари Джулиани Украинага нисбатан дипломатияни руслар унинг ичига чуқур кириб борган Украинадаги уяли алоқа линиялари ва коммуникация дастурлари орқали ўзининг «норасмий канали» билан бошқарганига ҳайрат билдирдилар», - деб ёзади The New York Times.
"АҚШ Конгрессидаги Вакиллар палатаси олдида импичмент процедураси бўйича берган кўрсатмаларида, Миллий хавфсизлик кенгашида Европа ва Россия департаменти раҳбари лавозимидан истеъфога чиққан Тим Моррисон, Уилям Тейлор-кичик билан суҳбатлашган раҳбарларни "норасмий канал" уларнинг суҳбатларини Москвага ошкор қилишдан унчалик ташвишланаётганга ўхшамаслигидан ҳайрон қолганини эслади», дейилади мақолада.
«Биз, айтайлик, OPSEC (оперативной безопасности, мер обеспечения секретности операций - Прим. ред.) йўқлигини, баҳс-мунозараларнинг катта қисмини Руди махфийлаштирилмаган мобил телефон орқали ёки, эҳтимол, бу ҳам ёмон бўлган WhatsApp хабарлари орқали амалга оширгани ва бу ҳақида яна кимлар билишини тасаввур қилиш мумкинлиги»ни муҳокама қилдик, - деди Моррисон ўз кўрсатмаларида. (...) «Мен матнли хабарлар бўлганига эътибор қаратилгани ва бу манли хабарлар Руди ушбу телефон қўнғироқларини махфийлаштирилган каналлар орқали олиб бормаганини эслайман, - қўшимча қилди у. – Мен шундай хулосага келдимки, бу жуда муаммоли бўлиб, миллий хавфсизлик жараёнлари қандай ишлашини ҳақиқатда тушуна олмайдиган одам сифатида тавсифлайди».
"WhatsApp таъкидлашича, унинг трафиги шифрланган, бу эса уни йўлда ушлаб олишса ҳам, фойдали бўлмайди – айнан шу сабабли махсус хизматлар, жумладан, Россия махсус хизматлари телефонларга кириб бориш ва улардаги хабарларни қайта шифрлашдан кейин ўқиш устида астойдил ишламоқдалар», - дейилади мақолади.
«Джулианининг ҳамкори, АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Гордон Сондланднинг Украинадаги ресторандан Трамп билан очиқ телефон орқали суҳбат қилгани, столда ўтирганлар уни эшитишлари учун етарли даражада баланд бўлган суҳбатнинг моҳиятини тушуниш анча қийин бўлган (..))», - хабар қилади The New York Times.
«(...) Украина бу алоҳида бир ҳолат. Бу мамлакатда руслар алоқа тармоғини шу қадар жиддий равишда буздиларки, 2014 йилда улар Обама маъмуриятининг юқори мартабали дипломати Виктория Нуланд ва кейин АҚШнинг Украинадаги элчиси Жефри Пайетт ўртасидаги суҳбатни Интернетга жойлаштирдилар. Уларнинг мақсади америкаликлар – бу унчалик ноаниқ бўлмаган - Украинадаги россияпараст президентни ағдаришга уринмоқда деган тасаввур уйғотиш эди».
«(...) Украина Россия президенти Владимир Путин учун «Петри палласи» бўлган, - деб ҳисоблайди нашр, - бу ерда иккита машҳур ҳодиса давомида мамлакатнинг айрим қисмларида электр токини ўчириб қўйиш ва ахборот урушини юзага келтириш, овозларни ҳисоблашни ўзгартиришга уринишлар рўй берган».
«Джулиани, импичмент масаласи билан шуғулланаётган терговчиларга маълум қилинишича, президентнинг сиёсий мухолифларига нисбатан терговни бошлаш масаласи бўйича Украинанинг янги ҳукумати билан Трампнинг мулоқот қилувчи шахси бўлган. Бир вақтнинг ўзида Украинага 391 млн долларлик ҳарбий ёрдамнинг тўхтатиб қўйилиши, айрим гувоҳларнинг кўрсатишича Трампнинг кўрсатмаси бўйича амалга оширилган бўлиб, пойтахтда кундалик аёвсиз киберуруш ва Украина шарқида ер усти уруши давомида Москванинг энг чуқур умидларини рўёбга чиқарди. Нима учун россияликлар, агар бу нарса уларда бор тахмин қиладиган бўлсак, ҳанузгача бу суҳбатларнинг биронтасини ошкор қилмагани тушунарсиз бўлиб турибди. Лекин разведка агентликларида Россия разведкаси ходимларининг мотивлари – қайноқ олибсотарликлар предмети», - қайд қилади The New York Times.
«АҚШ разведка хизматининг собиқ юқори лавозимли ходими Джулиани ва Сондленд руслар учун уларнинг ишини қилган, деб ҳисоблайди. Ҳарбий ёрдамни тўхтатиб туриш - қандай сабаб туфайли бўлмасин - Россиянинг Украина шарқидаги "кулранг урушига" ёрдам беради ва Киевда (...) АҚШ Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлаётганига шубҳа туғдиради - бу кўпгина Давлат департаменти ва Миллий кенгаш расмийларининг хавотиридир», - дейилади мақолада.
«(...) Джулиани, шубҳасизки, фаол киберуруш олиб борилаётган мамлакатда очиқ режимда суҳбат олиб бориш рискини тушунарди. Собиқ прокурор сифатида у яхши биладики, АҚШ ва унинг рақиблари коммуникацияларга кириб олиши мумкин. Сўнгги йилларда бутун дунёдаги киберхавфсизлик муаммолари ҳақида гапиган. Президентнинг адвокати сифатида эса у яққол нишонга айланган», - дейди нашр.
«Душанба куни Джулиани интервьюда айтдики, у телефон орқали ёки матнли хабарларда гапирган бирон нарса махфий бўлмаганлигини айтди. «Менинг барча суҳбатларим сили асосда олиб борилмаганлигини яқкол исботлаб беради», - деди у.
«Унинг Украинада нималар бўлаётган ҳақида хулосалари унинг «шахсий текширувлари» натижаси ва АҚШ ҳукумати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деди у ҳозирда импичмент терговининг бир қисми бўлган суҳбат давомида, Курт Уокер билан, кейин эса Украинанинг махсус вакили билан суҳбатлашишни талаб қилгунча. (...)»
«Джулиани ҳеч қачон «яширин ташқи сиёсат юритмагани»ни айтиб турибди: «мен ўз мижозимни ҳимоя қилишни амалга оширганман, Трампни», дейди у. «Давлат департаменти аппаратчилари менинг умуман қўшилганимдан ҳафсаласи пир бўлди», - деди у ва «ёввойи айбловлар» қурбони бўлганлигини қўшимча қилди.
«Сондлендга келадиган бўлсак, (...) бушанба куни эрталаб эълон қилинган кўрсатмаларда дипломатик хизмат фахрийси, американинг Киевдаги элчихоасига юборилган ва президент билан Сондленд ўртасида телефон қўнғироғи гувоҳи бўлган Дэвид Холмснинг тахмин қилишича, гарчи ўша куни яқин орада мавжуд бўлмаани сабабли уни россияликлар ҳам эшитишган. Русларнинг суҳбтни тинглаш хавфи бор деган саволга, Холмс шундай деди: "Уxта алоқа тармоғидан иккитаси, агар ҳаммаси демасак Россия компанияларига тегишли ёки уларда улушли улушга эга бўлишига ишонаман».
«Биз одатда Украинада мобил коммуникациялар назорат қилинади дўй ўйлайиз», - таъкидлади у.
Манба: The New York Times