close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
27.07.2019 01:25

АҚШ президенти Доналд Трамп ўжарлик билан Оқ уйдаги лавозимларга ўтакетган исламофоб нуфузига эга бўлган шахсларни тайинлашда давом этмоқда. Хусусан, яқинда Трамп молия вазири матбуот-котиби лавозимига фитналар назарияси ва «ёмон мусулмонлар» руҳидаги шарҳлари билан машҳур бўлган Моника Кроулини тайинлади.

27.07.2019 00:42

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ўзбек йигитига турмушга чиққан ва у билан бирга унинг ватанига жўнаб кетган Буюк Британия фуқароси ҳикоясига койил қолишди. Келин-куёвлар, Джейн ва Нуриллохон, Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғида яшашади. Улар хорижда танишиб қолишган. Бир-бирини ёқтириб қолган жуфтлик ўртасидаги туйғу кучайиб, муҳаббатга айланди. Йигит маҳбубасининг қўлини сўради. Қиз розилик билан жавоб берди.

27.07.2019 00:30

25 июл куни Forbes журнали аралаш услуб (ММА) бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедовни 40 ёшгача бўлган шоу-бизнес ва спортнинг россиялик энг муваффақиятли вакили деб топди, деб хабар беради Чемпионат.com. Рўйхатни тузишга икки омил таъсир кўрсатди: қатнашчилар даромади (2018 йил июнидан 2019 йил майгача) ва уларнинг машҳурлиги (ОАВда айтиб ўтилиш, қидирув дастурларида сўровлар ва ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони).

27.07.2019 00:20

Келиб чиқиши турк миллатига мансуб бўлган Германия терма жамоаси футболчиси Месут Ўзил Буюк Британия пойтахтида қуролланган жиноятчилр ҳужумига учради. Лондоннинг «Арсенал» клуби 30 яшар ўйинчиси пойтахт шимолидаги кўча пойгаси қурбони бўлди – мотоцикл минган бир гуруҳ нотанишлар унинг джипини ўраб олди ва совуқ қурол чиқарди.

26.07.2019 20:52

«ал-Каҳф» сураси ўткинчи бўлмаган сабоқлар ва рамзларга тўла. Ушбу қисқа мақолада биз уларнинг иккитасини кўриб чиқамиз.

26.07.2019 01:48

"Сурия режими Идлибни эгаллаб олмоқчи – лекин ҳозирча уринишлар муваффақиятсиз якун топмоқда. Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган исёнчилар Асад томонида рус махсус бўлинмалари ҳам жанг қилаётганини айтмоқда", - хабар қилади Германиянинг Der Spiegel журнали.

26.07.2019 01:37

Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберту Азаведу билан учрашди ва унга ташқи савдо ҳақида меморандум топширди, бу эса, ЖСТ раҳбарининг фикрига кўра, Марказий Осиёнинг ушбу республикаси бу халқаро ташкилотга аъзо бўлиб кириши бўйича расмий музокаралар жараёни бошланганидан далолат  беради.

26.07.2019 01:22

Смитсон институти 1900 йиллар бошида минглаб улкан одамларнинг устухонларини йўқ қилганини тан олди. АҚШ Олий суди Смитсон институтига 1900 йиллар боши саналари билан қайд этилган ҳамда ташкилотнинг Америка бўйлаб топилган ўн минглаб улкан одамларнинг устихонларини ўша пайтда мавжуд бўлган инсоният тадрижий ривожланишининг (эволюция назариясининг) устивор хронологиясини ҳимоя қилиш учун юқори лавозимли мулозимларнинг буйруғи билан йўқ қилишда иштирок этганини тасдиқловчи ҳужжатларни очиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

25.07.2019 20:43

Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Худога ишониши ва диний байрамларда масжидга ташриф буюриши ҳақида гапириб берди, хабар қилади РИА Новости. «Келиб чикишим бўйича мен, албатта, мусулмонман, лекин мен кунига беш маҳал намоз ўқийдиган мусулмон эмасман. Лекин байрам кунлари масжидга бораман», - деди Тўқаев якшанба куни «31-канал»да премьераси бўлиб ўтадиган Алексей Пивоваровнинг "Президент 2.0" ҳужжатли фильмида.

25.07.2019 20:20

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев билан Кремлда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида хабар қилди ва асосий мавзу минтақадаги вазият бўлганлигини таъкидлади, хабар қилади РИА Новости. Маълум қилинишича, Қирғизистон давлатининг собиқ раҳбари Москвага чоршанба куни эрталаб Россия авиабазаси ҳудудидан учиб борган. Атамбаев атрофидагилар махсус бортни қабул қилувчи томон уюштирганини маълум қилди.

25.07.2019 20:12

АҚШда мусулмон аёл банк бўлинмасида диний ва миллий белгилар бўйича камситилишга дуч келганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга шикоят билан мурожаат қилди. Аввалроқ ҳижобли аёл ҳисобрақами очиш ва 3800 доллар миқдорида пул қўйиш учун Манхэттендаги Citibank бўлинмасига ташриф буюрганди.

25.07.2019 19:51

АҚШ президенти Доналд Трамп БАА ва Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тақиқлайдиган Конгресснинг учта резолюцияси бўйича вето ҳуқуқидан фойдаланди. Оқ уй раҳбари ўз қарорини шу билан изоҳладики, ушбу резолюциялар АҚШнинг дунё майдонидаги рақобатбардошлилигини сусайтириши ва Вашингтоннинг иттифоқчилар билан муносабатларига зиён етказиши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase