close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

The New York Times: Си Цзиньпин уйғур мусулмонларини сиқувга олишга тўлиқ карт-бланш берди

The New York Times газетасига келиб тушган Хитой Коммунистик партиясининг махфий архивларидан кенг кўламли маълумотнинг тарқалиши Пекиннинг мусулмон озчиликлари ва туркийзабон аҳолининг оммавий қамоқхоналарига нисбатан сиёсати тўғрисидаги 400 дан ортиқ ҳужжатларни ошкор қилди.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, маълум бўлишича, партияни «диктатура органлари»дан мусулмон халқларига қарши қаттиқ сиёсат олиб боришга чақирди ва ҳатто маълум мақсадлар учун фуқаролик эркинликларига эътибор бермасликнинг мисоли сифатида 11 сентябр воқеаларидан кейин Американинг «терроризмга қарши уруш»ини эслатиб ўтди.
Си Цзиньпин сепаратистик ёки радикал қарашларга алоқадор фуқароларга «бир томчи ҳам шафқат кўрсатмаслик» кераклигини айтди (маълумки, Хитойда булар қаторига диний қарашларнинг кенг доираси киритилади).
Ошкор бўлган ёпиқ ҳужжатларда мусулмонлар қандай қилиб лагерларга жойлаштирилгани, хитойлик амалдорлар ҳибсга олинган уйғурлар фарзандлари билан қандай алоқа ўрнатиши кераклиги ва бошқа нарсалар ҳақида батафсил маълумот берилган, дея хабар беради IslamNews.
Хусусан, хитойлик расмийларга таътилда уйга қайтаётган ҳамда ота-оналари ва оила аъзоларининг йўқлигини кўрган талабаларни уларнинг қариндошлари «ўз фойдалари учун» лагерга жойлаштирилгани тўғрисида хабардор қилиш топширилди. Расмийлар мусулмонларга лагерлардаги қариндошлари уйдагидан яхшироқ эканлигига, давлат уларнинг овқатланиши ва турар жой ҳаражатларини сахийлик билан қоплашига ишонтириши лозим.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase