close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
28.06.2020 08:48

АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк Туркия ҳукуматидан Авлиё София соборини ҳозирги мақомида қолдиришни талаб қилди. "Авлиё София собори бутун дунё бўйлаб турли динларга эътиқод қиладиган миллиардлаб диндорлар учун улкан маънавий ва маданий аҳамиятга эга.

28.06.2020 06:04

Мисрликлар орасида ўзини ўзи изоляция қилиш пайтида машҳур бўлган варраклар мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деди Миср парламентининг хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси аъзоси Холид Абу Толиб, хабар қилади РИА Новости.

28.06.2020 05:57

Сўнгги икки кун ичида Ҳиндистоннинг Бихар ва Уттар-Прадеш штатида яшин уриши оқибатида 110 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида 26 июнь куни табиий офатларга қарши кураш бўйича департамент маълум қилди. Бунда аввал Биҳарда яшин уриши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 83 кишини ташкил қилиши маълум бўлди.

28.06.2020 05:45

Симферополда 266-сонли сайлов участкасида Қрим мусулмонлари муфтийси ҳожи Эмирали Аблаев Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича овоз беришда иштирок этди. Бизнинг ҳаракатларимиз асосий мезони уларнинг халқимиз учун муҳим ва фойдали бўлиши билан белгиланади.

28.06.2020 05:35

Макка ҳукумати Жабал-ан-Нур этагида маданият маркази барпо этади. Тарихий Хиро ғори айнан шу ерда жойлашган, деб хбар қилади Saudi Gazette. Шаҳар ҳокими Муҳаммад ал-Кувайхаснинг айтишича, биринчи босқичда тоғ ва унинг атрофлари турли ёзувлардан, граффитидан тозаланди, ҳозирги пайтда тоғ этагини бетартиб равишда эгаллаб турган барча объектлар олиб ташланади.

27.06.2020 09:58

Кардиолог ва терапевт Светлана Зубаилова танадаги пневмония асоратларидан тикланиш учун керак бўлган маҳсулотларни санаб ўтди. Унинг таъкидлашича, иммунитетни мустаҳкамлаш учун ҳар куни ҳужайралар алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган протеин, витамин ва минералларни истеъмол қилиш керак.

27.06.2020 09:34

Буюк Британия ҳукумати ўз-ўзини изоляция қилиш ва карантинга риоя қиладиган мусулмон оилаларига таркибида чўчқа гўшти бўлган озиқ-овқат тўпламларини юборганидан кейин "маданий ва маънавий бефарқлик "учун танқид остида қолди.

26.06.2020 09:02

Медалларнинг ҳар бирида анъанавий япон нақши "итимацу" билан сфера шаклидаги Токио ўйинлари эмблемаси тасвирланган. Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари чоршанба куни тантанали маросимда мусобақалар очилишидан роппа-роса бир йил олдин ғолиб спортчилар тақдирланадиган медаллар дизайнини намойиш этдилар. Бу ҳақида ТАСС мухбири воқеа жойидан хабар қилади.

25.06.2020 21:21

Одам Худога ишонадиган бўлса, ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам унинг яшаши осонлашади. Нима учун? Чунки қийинчиликлар юқоридан берилган синов сифатида кабул қилинади ва шу сабабли одамда ҳар қандай синовларга шараф билан чидаш истаги пайдо бўлади.

25.06.2020 21:05

Жавобнинг кутилган соддалигидан фарқли ўлароқ, атеизм жуда қийин мавзу, худди Винни Пухнинг асалига ўхшайди: "Агар у бор бўлса, шунда у дарҳол йўқ бўлади". Гап шундаки, атеизм асосан салбий тарзда - динларни танқид қилиш орқали тарқатилади. Шунга кўра, мунозаралар пайтида атеизмнинг ўзаро танқид оловидан чиқиши учун, атеистлар атеизмнинг қисқартирилган таърифидан фойдаланадилар, улар "бу шунчаки Худога ишонмаслик, бўлди" дейишади.

25.06.2020 20:41

Буюк файласуф-гуманист, замонавий фан асосчиси Фрэнсис Бэкон айтганидек: "Атеизм - бу нозик бир муз қатлами, унинг устига бир киши ўтиши мумкин, бутун халқ эса тубсизликка қулайди". Ҳақиқатан ҳам шундай бўлади. Аммо инсоният 19-асрда бошланган жамиятнинг регрессиясини тўхтатиш билан ҳақиқий тараққиёт йўлига қайтиши мумкин.

24.06.2020 00:32

Сўнгги бир неча кун ичида Франция янгиликлари Россия телеканаллари томошабинлари ва Интернетнинг рус тилидаги сегменти фойдаланувчиларининг эътиборини жалб қилди. Кўпгина рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ушбу воқеани Франциянинг Дижон шаҳрида француз фуқаролари – келиб чиқиши мағриблик бўлган муҳожирлар ва Европада истиқомат қилувчи чечен диаспораси вакиллари ўртасида тўқнашувлар бўлган деб кўрсатмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase