Олий суд кенгаши ва Кувайт кассация суди раиси Юсуф Ал-Матаванинг айтишича, аёл-судьяларнинг иши маълум муддатдан сўнг баҳоланади.
Матава бу муддат қанча давом етишини аниқлаштирмади.
Аёллар эмансипацияси масаласига келсак, Кувайт жамияти Форс кўрфазидаги энг либерал мамлакатлардан бири бўлиб, бу ерда аёллар кўпинча энг юқори давлат лавозимларини ҳам эгаллашлари мумкин. Бироқ, ҳакамлик амалиёти узоқ вақт давомида аёллар иши эмас деб ҳисобланарди.
Кувайтлик аёллар маданий-ижтимоий жамияти раҳбари Лулва Солиҳ Ал-Мулланинг айтишича, унинг ташкилоти узоқ йиллар аёлларнинг судьялар бўлиб хизмат қилиш ҳуқуқи учун курашган.
«Бу тайинловлар хурсанд қилмоқда ва биз илғор мамлакатлар қаторига кириш учун тўғри қадамлар қуймоқдамиз», - деди у AFP агентлигига.
Эслатиб ўтамизки, 2005 йил Кувайтда аёлларга овоз бериш ва сиёсий постларга даъвогарлик қилиш ҳуқуқи берилди. Тўрт йилдан сўнг илк аёл-депутатлар сайланди.
Кувайтда бирнчи аёл-судьялар пайдо бўлди
Пайшанба куни саккиз нафар аёл-судья қасамёд келтирди. Шу тариқа Кувайт Форс кўрфазида аёлларга ушбу ролни бажаришга рухсат берган илк давлатга айланди. Аёл-судьялар Олий суд судьялари томонидан тайинланган 54 кишилик гуруҳга киради, хабар қилади Кувайт расмий ахборот агентлиги (KUNA).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси