Трибуналга мустақил адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Джеффри Найс асос солди. Найс асос солган трибунал ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмаслигига қарамай, уйғур мусулмонларининг геноциди ҳақида ишнинг мустақил ташкилот томонидан тергов қилиниши Хитойни жавобгарликка тортиш йўлида яна бир қадам бўлади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари уйғур қочқинларининг, жумладан, уйғур мусулмон аёлларида ҳомиладорликни мажбуран тўхтатиш ва бачадонини олиб ташлаш бўйича камида 500 та операцияда иштирок этган шифокорнинг гувоҳликларини ўрганиб чиқади.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги уйғур шифокорининг британ оммавий ахборот воситаларидан бири билан суҳбатига муносабат билдирди. – «ITV репортажлар серияси Шинжонда уйғурлар ва бошқа этник озчиликларга қарши инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишлари борасида ўсиб бораётган далилларни кучайтиради», – дейилади ТИВ баёнотида.
Лондонда трибунал уйғур мусулмонларига қарши геноцид далилларини ўрганади
Лондонда мустақил трибунал Хитой ҳукумати томонидан уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини тергов қилади ва уйғурлар билан рўй бераётган воқеалар халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра геноцид ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги ҳақида қарор чиқаради,деб хабар беради IslamNews.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси