close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
16.07.2020 18:26

Бир сутка ичида Эрон Ислом Республикасида янги турдаги коронавирус оқибатида 199 киши вафот этди. Эронда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли бир суткада ўлганлар сони 199 кишига етди ва жами вафот этганлар сони 13410 кишини ташкил қилди.

16.07.2020 17:00

Европада йўқолган муҳожир-болалар сони расмий рақамлардан анча катта, дейди Қочоқлар ҳуқуқлари бўйича халқаро уюшма. Eвропада бедарак йўқолган муҳожир болалар сони расмий маълумотлардан ошиб кетди. Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Қочоқлар ҳуқуқлари халқаро уюшмаси раҳбари Абдулла Расул Демир хабар берди.

15.07.2020 19:53

"15 июль - Демократия ва миллий бирдамлик куни" га бағишланган тадбирлар мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида ташкил этилган. 2016 йил 15 июлда Фетуллаҳ Гуленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) томонидан амалга оширишга ҳаракат қилинган ҳарбий тўнтаришнинг тўртинчи йиллиги муносабати билан Анқарада, тўнтаришга қарши курашда ҳалок бўлган 251 мамлакат аҳолиси учун хотира маросими бўлиб ўтди.

15.07.2020 18:28

Қадимий Дур Катлимну шаҳри Шайх Хамад тепалигида, Дейр-эз-Зордаги Шарқий Ғариб туманига яқин жойда жойлашган. Француз археологлари Сурия шарқидаги Дейр-эз-Зор вилоятида ноқонуний қазишма ишлари олиб бориб, топилган тарихий ёдгорликларни минтақа ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқда.

13.07.2020 21:40

26 август куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг расмий давлат қароргоҳида Ўзбекистон чемпионларининг Олимпия ғалабалари муносабати билан зиёфат уюштирилди. Зиёфат соат 23 ларда тугади ва ярим тунда Ўзбекистон президенти маъмурияти раҳбари Зелимхон Ҳайдаров билан суҳбат чоғида 78 ёшли президент тўсатдан ҳушидан кетиб йиқилди.

13.07.2020 00:24

Коронавирус айримларда оғир оқибатларга олиб келса, бошқаларда сезиларсиз ўтади. Немис ва норвегиялик олимлар ўтказган тадқиқот COVID-19 ва қон гуруҳлари ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб берди. Коронавирус бутун дунё олимларини ечиб бўлмас жумбоқ олдига келтириб қўйди: нима сабабдан айрим касаллик юқтириб олганлар умуман SARS-CoV-2 юқтириб олганлигини сезмайди, бошқаларни эса жонлантириш бўлимига жўнатиш ва ИВЛ аппаратларига улашга тўғри келади?

13.07.2020 00:14

Ухан лабораторияси олимлари Ғарбга таслим бўлишди ва коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида маълумот беришди, бунинг натижасида разведка агентликлари Хитойга қарши айбловлар қўзғашмоқда. Бу ҳақида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Стив Баннон айтиб ўтди, деб хабар беради The Daily Mirror.

11.07.2020 23:37

25 йил олдин 8 мингдан ортиқ босниялик мусулмон сербиялик жангарилар томонидан шафқатсизларча ўлдирилган. Ўтган чорак аср ва халқаро ташкилотларнинг барча қарорларига қарамай, 1995 йилдаги воқеалар ҳанузгача дунё сиёсати ва ахлоқининг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда

11.07.2020 23:27

Россия билан чегарада ҳалокатли қора ўлатнинг авж олиши қайд этилмоқда. Бу россияликларга қандай таҳдид солмоқда? Ўтмишда миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган хавфли касаллик бўлган қора ўлатнинг тарқалиши Мўғулистон ва Хитойда қайд этилди.

11.07.2020 21:29

Дунёнинг турли мамлакатларида бир неча юзлаб йирик рандомизация қилинган тадқиқотларни ўз ичига олган кенг кўламли мета-таҳлил шуни кўрсатадики: ксенофобия (ўзга динларга, миллатларга, мазҳабларга тоқатсиз) даражаси пениснинг ўлчами билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бунда ушбу боғлиқлик тескари боғлиқликдир: шовинизм даражаси қанчалик юқори бўлса, пенис шунчалик кичик бўлади.

10.07.2020 23:21

Россиядаги ҳибсга олишлар ҳокимиятнинг ўз нуқтаи назарини тинч йўл билан билдирадиган одамларга нисбатан муросасизлигини намойиш қилмоқда, деди Дуня Миятович. Европа Комиссари карантин чораларини ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаш учун қўлламасликка чақирди.

10.07.2020 19:58

АҚШда Facebook ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилиш ташаббускорлари буни келажакда ҳам давом эттириш ниятида, чунки ижтимоий тармоқ Америка инсон ҳуқуқлари ташкилотлари талабларини бажаришдан бош тортмоқда. Free Press пресс-релизида айтилишича: " Facebook бизнинг талабларимизни жиддий қабул қилмагунча биз бойкотни кенгайтиришда давом этамиз".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase