Булар Буш жиноятчи бўлгани учун нарозилик (протест) тариқасида қилинган эди. 1991 йили 13 феврал куни Жорж Буш Форс кўрфазидаги уришда тинч аҳоли фойдаланиб келаётган "Ал-Амирия" бомбапаноҳгоҳига ҳужум қилишга буйруқ берган эди. Ўшанда, АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари зарбаси натижасида 408 та тинч аҳоли вакиллари ўлган.
Меҳмонхона остонасидаги карикатура АҚШ маъмурлари ва ҳарбийларига "тегиб" кетгани учун, 1993 йили улар яна бир жиноий буйруқ бериб, карикатура муаллифи Лайло Аттор уйини ўққа тутган. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари зарбаларидан уйи вайрон қилинган. Уйи тегида эса бутун оиласи қолиб кетган, ўлдирилган. (Қизи эса, кўр бўлиб қолган)
Ўшанда ҳеч ким нега бундай қилинди, деб сўрамаган. Сўз эркинлиги қани, деб ҳам қўйилмаган? Хуллас, ўшанда битта ҳам ОАВлари бу билан иши бўлмаган.
Жорж Бушга карикатура чизган Лайло Атторнинг ўлдирилиши
Йигирма йил олдин, Саддам Ҳусайн даврида, ироқлик рассом Лайло Аттор ўша вақтдаги АҚШ президенти Жорж Бушга карикатура чизган эди. Расм муҳим халқаро анжуманлар ўтказиладиган ҳамда бутун дунёдан келган юқори мансабли сиёсий ва жамоат арбоблари тўхталадиган Бағдоддаги "Рошид" меҳмонхонаси остонасига жойлаштирилган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Калит сўзлар