Белоруссия Президенти Александр Лукашенко 3 сентябрь куни Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда айтганидек, сиёсатчи Алексей Навальныйнинг «Новичок» гуруҳига мансуб модда билан заҳарлангани ҳақидаги маълумотлар – қалбакилаштирилган. Лукашенконинг таъкидлашича, белорус разведкаси бундан бир неча кун олдин Германия ва Польша ўртасидаги суҳбатни қўлга киритган бўлиб, унга кўра Навальный ҳеч қанақасига заҳарланмаган – бу ёзувларни у Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига тақдим этишга ваъда берди. 4 сентябрь оқшомида ҳукумат тарафдори бўлган «Пул Первого» белорус телеграм-канали ушбу суҳбат матнини эълон қилди.
Варшава: Алло! Хайрли кун, Ник. Ишларимиз қалай?
Берлин: Ҳаммаси режа бўйича кетаётганга ўхшайди… Навальный бўйича материаллар тайёр. Канцлернинг маъмуриятига жўнатилади. Унинг баёнотини кутяпмиз.
Варшава: Заҳарланиш аниқ тасдиқланадими?
Берлин: Қулоқ сол, Майк, ушбу ҳолатда бу унчалик муҳим эмас… Уруш кетаяпти… Урушда эса ҳамма усуллар яхши.
Варшава: Қўшиламан, Путинни Белоруссия ишларига бурнини суқишдан қайтаришимиз керак… Энг самарали йўл — уни Россиянинг муаммоларига ғарқ қилдириш, бу муаммолар эса тиқилиб ётипти! Айниқса, яқин келажакда уларда сайлов, Россия ҳудудларида овоз бериш куни.
Берлин: Шу билан шуғулланяпмизда. Умуман, Белоруссияда ишлар қанақа?
Варшава: Тўғрисини айтадиган бўлсам, унчалик эмас. Президент Лукашенко тиш ўтмайдиган бўлиб чиқди. Улар профессионал ва уюшган. Россия уларни қўллаб-қувватлаши аниқ. Расмийлар ва ҳарбийлар Президентга содиқ. Қолгани телефон орқали эмас, учрашганда айтиб бераман.
Берлин: Ҳа-ҳа, тушунаман, унда учрашгунча хайр.
Варшава: Хайр.