close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистонда президент лавозимига барча номзодлар аниқ бўлди

Ушбу мамлакатда фаолият олиб бораётган 7 та сиёсий партиядан 6 таси ўз номзодларини илгари сурди. Тожикистонда 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент лавозимига номзодлар якуний рўйхати маълум бўлди.

Мамлакатдаги еттита партиядан фақат биттаси сайловда ўз номзодини қўймасликка қарор қилди.
Бешта партиядан номзодлар жамоатчиликка маълум бўлиб, давлат раҳбари лавозимига олтинчи партия номзоди Тожикистон компартияси навбатдан ташқари қурултойи якунлари бўйичагина маълум қилинди.
Қурултой қатнашчиларининг қарорига кўра, президент курсиси учун коммунистлар етакчиси Мехрож Абдуллоев курашади.
Тожикистон ҳукмрон халқ демократик партияси, мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ва мамлакат ёшлар Иттифоқи бўлажак сайловларда амалдаги Президент Эмомали Раҳмон номзодини кўрсатди.
Мухолифатчи Аграр партия ўз етакчиси Рустам Латифзода номзодини илгари сурди.
Тожикистон социалистик партияси учинчи марта Абдуҳалим Ғаффоровни, демократик партия - иккинчи марта Саиджафар Понсодани, иқтисодий ислоҳотлар партияси эса Рустам Раҳматзодани номзод қилиб кўрсатди.
Шу билан бирга, Тожикистон социал демократик партияси (ТСДП) сайлов жараёнига бойкот эълон қилди. ТСДП раҳбари Рахматилло Зойиров ўз тарафдорларини овоз беришда иштирок этмасликка чақирди.
Тожикистонда ўтган президентлик сайлови 2013 йилнинг 6 ноябрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда президентлик учун олти номзод кураш олиб борган. Эмомали Раҳмон сайловда 83,92 фоиз овоз тўплаб, тўртинчи бор ғалаба қозонганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase