Амалдорнинг сўзларига кўра, Форс кўразидаги қироллик БАА ва Исроил ўртасида ўтган ой тузилган битимдан кейин ўзининг битими ҳақида маълум қилмоқчи.
БАА ва Исроил ўртасида шартнома имзолаш маросими ўрталарида Вашингтонда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Бахрайн БАА ва Исроил ўртасидаги битимни ижобий баҳолаган, лекин айни пайтда Фаластин ҳудудларини босиб олганлиги туфайли расман бойкот қилинаётган мамлакат билан алоқа ўрнатиши ҳақида расман эълон қилмаган араб мамлакатлари қаторида эди.
Август ойида БАА ва Исроил ўртасидаги битим ҳақида эълон қилингандан сўнг АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва президент Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Джаред Кушнер бошқа мамлакатларни ҳам худди шундай қадам қўйишга ундаш мақсадида Яқин Шарқ мамлакатларига ташриф буюрдилар.
Помпео билан музокаралар давомида Бахрайн қироли Хамад бин Иса Ал-Халифа унинг мамлакати Исроилни 1967 йилдан кейин босиб олинган Фаластин ҳудудларидан тинчлик ва муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш эвазига тўлиқ чиқиб кетишга чақирадиган Араб тинчлик ташаббусига содиқ қолишини маълум қилди.
Исроил билан алоқаларни нормаллаштириш имкониятини кўриб чиқаётган мамлакатлар орасида Уммон ва Судан ҳам борлиги айтиб ўтилмоқда.
Гарчи Бахрайн ва Исроил ўртасида расмий алоқалар бўлмасада, охирги йиллар улар яқинлашмоқда деб ҳисобланади.
2019 йил Манама хавфсизлик бўйича анжуманда, шунингдек, Кушнер томонидан ташкил қилинган ва Трампнинг Яқин Шарқдаги «тинчлик режаси» доирасида Фаластин иқтисодиётида инвестицион имкониятларга бағишланган анжуманда юқори мансабли исроиллик амалдорни қабул қилди.
Бахрайн Исроил билан алоқалар яхшилангани ҳақида маълум қилади
Kan 11 News нашрида исроиллик юқори мансабдаг амалдорга таянган ҳолда чоршанба куни эълон қилинган хабарга кўра, Бахрайн Исроил билан муносабатлар «тез орада» нормаллашуви ҳақида эълон қилиш ниятида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси