Абу Муслим
Чимкент шаҳрида пневмонияга чалинган беморларнинг 80 фоизи тузалиб кетишди. Масалан, йил бошидан буён 12 595 кишига пневмония ташхиси қўйилган бўлса, уларнинг 10 263 нафари даволаниб чиқди. Бу ҳақда Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Тимирхан Варзилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.
Коронавирус пандемияси даврида Хитой тинчлана олмади. Хитой элчихонаси Қозоғистонда янги пневмония пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирмоқда - қўшни мамлакат буни рад этди, аммо ўлим даражаси ўсиб бораётганга ўхшайди, деб ёзади немис газетаси Frankfurter Rundschau.
Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида «Узавтосаноат» АЖ корхоналари томонидан «Volkswagen Caddy», «ISUZU D-Max» ва «Chevrolet Damas» автомобиллари негизида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам машиналари тақдим этилди. Бу ҳақида «Узавтосаноат» матбуот хизмати хабар қилди.
Ашхободда коронавирус аломатлари билан касалхоналарга тобора кўпроқ қабул қилинмоқда. Уларнинг барчасига пневмония ташхиси қўйилмоқда. Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган маҳаллий аҳоли ва Туркманистондаги Азатлык мухбирларининг сўзларига кўра, пойтахт касалхоналарида ҳар куни ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Туркманистон ҳукумати эса коронавирус ва пневмония борлигини тан олмаяпти.
Тожикистонда коронавирусдан суғуртанинг янги тури пайдо бўлди, дея хабар беради «Ховар» агентлиги «Точиксуғурта» давлат унитар корхонаси бош директорининг биринчи ўринбосари Абдулло Абдуллоевга таяниб. Унинг сўзларига кўра, коронавирусдан суғурта қилинган одамлар бор, аммо хайриятки, суғурта тўловини олганлар йўқ.
Қозоғистонда пандемия бошлангандан буён қирққа яқин ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақида маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг муовини Ажар Гиният бўлиб ўтган СЦК брифингида журналистларнинг саволига жавоб берар экан.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов видеоконференция форматида Кувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди (КФАЭР) бош директорининг ўринбосари Марван Абдулла ал-Ғаним билан музокара ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва КФАЭР ўртасида молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эрон Ислом Республикаси мамлакат фуқароларини огоҳликни сақлашга чақирди. Эроннинг 35 миллионгача аҳолиси янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олиш хавфи остида. Бу ҳақида Эрон Ислом Республикаси президенти Хасан Рухоний Теҳронда бўлиб ўтган коронавирусга қарши миллий кураш Кенгаши мажлисининг якунлари бўйича баёнот берди.
Саудия Арабистони ҳукумати Мадина вилоятида «гламур» журнал учун беҳаё фотосессияда суратга тушишга рухсат берилди ва бу билан мамлакатнинг консерватив мусулмон аҳолисини таажжубга солди.
Ушбу минтақа охирги беш ой ичида биринчи тасдиқланган коронавирус ҳолати ҳақида маълум қилганидан сўнг, жума куни Шинжон-Уйғур автоном райони потахти Урумчига ва у ердан юзлаб авиарейслар бекор қилинди.
Саудия Арабистони араб дунёсида коронавирус билан касалланганлар сони барча рекордларни уряпти, жума куни у 200 мингдан ошди, дея хабар бермоқда Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тwиттер ижтимоий тармоғида. "Саудия Арабистонида COVID-19 касаллиги бошлангандан бери беморларнинг умумий сони 201,8 минг кишини ташкил этди", деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Агар Ереван Озарбайжондаги стртегик объектларга зарба беришга қарор қиладиган бўлса, Озарбайжон Арманистондаги Мецамор АЭС га юқори аниқликда ракета зарбаси бериши мумкин. Озарбайжон мудофаа вазирлигида Арманистоннинг Мецамор шаҳри яқинида жойлашган атом электростанциясига юқори аниқликда ракета зарбаси бериш имконияти ҳақида баёнот берди.