close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.09.2020 20:28

Саудия Арабистони пойтахтида Бахт узейи очилди. Ар-Риёдда жойлашган музей ташриф буюрувчиларга кўплаб қизиқарли локациялар таклиф қилади. 1300 квадрат метр майдонни эгаллаган музей шундай лойиҳалаштирилганки, меҳмонларга  дам олиш ва кўнгилочарликлар учун жой, шунингдек, қувонч ва бахт туйғусини ҳис қилиш имкониятини ҳадя этадиган қизиқарли дастурлар тақдим этилади.

29.08.2019 10:52

Яқинда Малайзиянинг Жохор шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда 18 жуйтлик никоҳдан ўтди ва янги турмуш қурганлардан бири ҳаётга бўлган муносабати ва ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ҳайратда қолди. 25 ёшли Амир, 2 йилдан бери ногиронлар аравачасида ўтирган 22 ёшли Ойша билан узук алмашди ва бир умрга садоқатли бўлишга ваъда берди.

22.08.2019 13:40

Америкалик тадқиқотчилар кенг оммани навбатдаги кашфиёт билан хурсанд қилдилар. Мутахассислар «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?» деган саволни диққат билан ўрганиб чиқдилар ва у қадар ҳам кутилмаган хулосага келдилар: асосийси – майда-чуйда нарсалардан ҳам хурсанд бўла олишдир.

17.07.2019 11:23

Қандай қилиб бахт, моҳиятан, қайғу, қўрқув, уят каби оддий туйғу, ҳаёт тарзига, ҳамма унга интиладиган мақсадга айланди? Буни ўзига хос бахт фашизми деб айта оламизми? Dünya Bizim турк маданият портали колумнисти Мерве Тўқай шундай саволлар билан мурожаат қилди.

02.07.2019 07:33

Беш маҳал ўқиладиган намоз организмда инсоннинг бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи серотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг билан биргаликда намоз вақтидаги харакатлар қон айланишнинг яхшиланиши ва терининг ёшаришига олиб келади. Бундай маълумотлар билан туркиялик эстетик ва пластик жарроҳлик мутахассиси, профессор Ахмет Арслон timeturk нашриёти сахифаларида ўртоқлашди.

18.05.2019 03:59

Бахт саройи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Адабиёт

Русларнинг улуғ ёзувчиси Лев Толстойнинг «Анна Каренина» деб номланган асари шундай сатрлар билан бошланади: «Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг эса ҳар бири ўзича бахтсиздир». Бу яхши фалсафий фикрга ўхшагани билан баҳслашиш мумкин. Чунки бахтни ҳам ҳар бир оила ўзича тушунади. Масалан, ҳаром йўллардан қайтмай бой яшаётган оила ҳаромдан парҳез қилиб, озига қаноат қилаётган қўшнисини бахтсиз деб ҳисоблайди.

14.04.2019 17:46

Германияда ўтказилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ислом тарафдорлари бошқа дин вакилларидан кўра кўпроқ ҳамжиҳатлик ва бирлик намойиш этади ва бу уларни бахтлироқ ва соғломроқ қилади. Тадқиқот муаллифи, фан номзоди Лаура Эдингер-Шонснинг сўзларига кўра, илоҳий постулатлар, ҳаёт, дунё ва бошқа одамлар билан ҳамжиҳатлик туйғуси турли дин ва мазҳабларда рағбатлантирилади ва бу ҳамжиҳатлик «ҳаётдан қониққанлик даражасига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади» деб таъкидлади у.

09.11.2018 09:24

Дин ва бахт

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

«Инсонни нима бахтли кила олади?»  деган савол жуда кўп сиёсатшунос, жамиятшунос ва психологларда доимий қизиқиш уйғотган мавзулардан бири десак муболаға бўлмайди. Ҳамма гап шундаки, бахтли инсонда одоб  ва қонунга риоя қилиш хусусияти бўлади. Бундай одамларнинг дунёқараши кенг, илмли, тўғри бўлиб, умуман айтганда улар тартибли бир жамиятни барпо эта олишади. Бу ўринда диннинг тутган ўрни салмоқлидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase