Гизанинг турли қисмларида, шунингдек, Феййумия ва Калубия шаҳарларида юришлар ва намойишлар уюштирилган.
Намойишчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади. Намойишчилар Сисийнинг истеъфосини талаб қилувчи шиорларни айтиб қичқирмоқда.
Айни пайтда Сиси назоратидаги оммавий ахборот воситалари намойишчилар сони камлиги ҳақида нотўғри маълумот тарқатмоқда. Бунда янгиликлар архив фотосуратлар ва видеолар билан берилмоқда.
Бироқ сўнгги норозиликлардан олинган видеолар аллақачон ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Видеода намойишчилар полиция ходимларига тош отиб, полиция машиналарига ўт қўйгани кўрсатилган.
Бу орада мухолифат етакчиси Муҳаммад Али ўз ватандошларини норозиликларни тўхтатмасликка чақирди, деб хабар бермоқда Андолу ахборот агентлиги.
Мисрда Сисийнинг истеъфоси талаб қилаинган норозилик намойишлари давом этмоқда
Мисрнинг турли шаҳарларида мухолифат даъвати билан ҳукуматга қарши ҳаракатлар олиб борилмоқда. Испанияда сургунда бўлган мухолифат етакчиси Муҳаммад Али президент Абдулфаттоҳ Сисий режимига қарши норозилик ҳаракатига чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар