Маърузага кўра, жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 30 та уйни бузиб ташлаган бўлса, июнь ойининг ўзида бу кўрсаткич 63 га етди.
Маърузада айтилишча, пандемия кучайган бир пайтда Исроил ҳукумати уйларни бузиш жараёнини жадаллаштирди. Натижада 151 нафар фаластинлик, жумладан 84 та бола уйсиз кўчада қолди.
Босиб олинган Шарқий Қуддусда июнда фаластинликларнинг 13 та уйи бузилди, 51 киши, жумладан, 31 та бола кўчада қолди.
Апрель ойида Исроил ҳукумати коронавирус хавфи муносабати билан фаластинликларнинг уйларини бузиш тўхтатилиши ҳақида БМТни ишонтириб айтганди, лекин бу гаплар ёлғон бўлиб чиқди.
1967 йилдан то шу кунгача Шарқий Қуддусда фаластинликларнинг 5 мингдан ортиқ уйлари бузиб ташланган.
Исроил пандемия шароитларида ҳам мусулмонларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда
Фақат июнь ойининг ўзида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларнинг 63 та уйи бузиб ташланди. Янги турдаги коронавирус пандемияси шароитларида Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда фаластинликларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда. Бу ҳақида Исроилнинг B'Tselem ташкилоти маърузасида айтилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси