close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Татаристонда Ислом асослари бўйича бепул курслар бошланди

Татаристонда октябр ойида Ислом ва диний таълим асослари бўйича курслар бошланади. Бу йил республиканинг 700 дан ортиқ масжидларида бепул машғулотлар ўтказилади, деб хабар беради Татаристон Республикаси ММБ матбуот хизмати.

Курсларнинг баъзилари сентябрь ойида бошланган. Қарийб 1,5 минг ўқитувчи дарс бериши, 25 мингга яқин киши эса тингловчи бўлиши режалаштирилган.
Диний таълим дастури Татаристон Республикаси мусулмонларининг маънавий бошқармаси томонидан тасдиқланган ва уч йилга мўлжалланган. Дарслар кўпинча дам олиш кунлари ўтказилади ва машғулотлар вақти тингловчиларнинг ҳоҳишига кўра белгиланади. Аксарият курслар эркаклар ва аёллар учун алоҳида таълим амалиёт кўзда тутилган.
"Ислом асослари" ўқув қўлланмаси энг муҳим исломий фанларни ўз ичига олади. Ўқитувчилар асосий ҳаётий циклларнинг ойинлари (исм бериш, лақаблари ва бошқалар) ҳақида ҳам асосий билимларни берадилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase