Судя Сурендра Ядав буйруғи билан барча 32 айбланувчи шу куни суд залида бўлиши керак. Улар қаторига Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири ўринбосари Лал Кришна Адвани, ҳукмрон БЖП (Бхаратия Жаната партияси) собиқ Президенти Мурли Манохар Джоши, Уттар-Прадеш ҳукумати собиқ раҳбари ва БЖП аъзоси Келян Сингх, БЖП вице-президентлари Ума Бхарти ва Винай Катияр киради.
CBI махсус суди ушбу иш бўйича 351 гувоҳни сўроқ қилди ва 600 дан ортиқ ҳужжатли далилларни кўриб чиқди. 1 сентябрь куни судья томонларнинг сўнгги далилларини тинглади ва ҳукмни ёзишга киришди.
"Красная весна" хабар қилишича, Бобурийлар империяси асосчиси – Бобрунинг буйруғи билан Айодха шаҳрида (Уттар-Прадеш штати) барпо этилган масжид 1992 йилнинг 6 декабрида 150 минг кишилик ҳинд диний мутаассиблари оломони томонидан бузиб ташланган. Масжиднинг бузилиши оқибатида юзага келган тартибсизликлар оқибатида Ҳиндистонда 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган. Бунга турли ҳинд ташкилотлари, жумладан, БДП партияси алоқадор бўлган.
Ҳиндистонда Мирзо Бобур қурдирган масжидини бузиш ҳақидаги иш бўйича ҳукм чиқарилади
Ҳиндистон Марказий тергов бюроси (CBI) махсус суди XVI асрда қурилган масжидни 1992 йил 30 сентябрда бузиб ташлаш иши бўйича ҳукм санасини белгилади, деб хабар беради Press Trust of India ахборот агентлиги 18 сентябрь куни.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси